АҚШнинг Калифорния штатидаги Юрика шаҳрида шериф ўринбосари Жеф Дишмонга ҳамкасблари кўзойнак совға қилди. У оддий эмас, махсус кўзойнак бўлиб, дальтонизм (баъзи ранг-тусларни фарқ қила олмаслик касаллиги) билан туғилган Дишмонга умрида биринчи марта рангларни ажратиш имконини берди, деб ёзади Meduza.
Дишмонга кўзойнакни унга невараси каби яқин бўлиб қолган ҳамкасби Саманта Фриз топширди.
«Дунё қандайдир бошқача туюляпти», — деди Дишмон кўзойнакни биринчи марта тақиб кўриб. Фриз эса ҳиссиётларини яшира олмасдан, йиғлаб юборди.
Изоҳ (0)