Ўлдирилган саудиялик журналист Жамол Қошиқчининг жасади Туркиядан жомадонларда чиқариб кетилган бўлиши мумкин. Бу ҳақда мамлакат мудофаа вазири Хулуси Акар маълум қилди, деб ёзади Yeni Safak газетаси.
«Эҳтимол улар (яъни жиноятда айбланаётган Саудия Арабистони фуқаролари) Қошиқчининг бўлакларга бўлинган жасадини жомадонларда ўзларининг дипломатик дахлсизлигидан фойдаланиб, ҳеч қандай муаммоларсиз яширинча чиқариб кетган», — деди у.
Вазирнинг сўзларига кўра, айбланувчилар Туркияни жиноят амалга оширилганидан кейин тахминан тўрт соат ўтиб тарк этган.
Туркия ҳукумати Қошиқчининг ўлдирилиши қасддан ва шафқатсиз тарзда амалга оширилганини таъкидламоқда. Консулхона ичкарисидаги воқеалар қайд этилган аудиоёзувга асосланган ҳолда, улар журналистни ўлимидан олдин қийнашганини, сўнг бошини танасидан жудо қилишганини айтган эди.
Изоҳ (0)