Саратовда 5 нафар ўзбекистонликнинг ўлимига сабабчи бўлган юк поезди билан тўқнашувни содир этган автобус ҳайдовчисига нисбатан жиноий иш қўзғатилди. Бу ҳақда Россия ИИВ расмий вакили Ирина Волк маълум қилди.
«Ҳайдовчи қўлга олинган. Ҳозирда ҳодисанинг барча тафсилотларини ўрганишга қаратилган зарур тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда», — деди Ирина Волк.
Дастлабки маълумотларга кўра, Чимкент—Воронеж йўналишида ҳаракатланаётган автобуснинг 61 яшар ҳайдовчиси темир йўл кесишмасидан ўтиш қоидаларини бузган. Бунинг оқибатида 5 киши —Ўзбекистон фуқаролари ҳалок бўлган, икки киши — Қозоғистон фуқаролари (жумладан, ҳайдовчининг ўзи ҳам) жароҳатланган.
Изоҳ (0)