Қирғизистоннинг Боткен вилояти прокурори Анорбой Мамажакипов 18 ноябрь, якшанбага ўтар кечаси ўлдириб кетилди. Бу ҳақда республика ИИВ матбуот хизмати вакили Карима Омонқулова маълум қилди, дея хабар беради «РИА Новости».
«Мазкур ҳодиса юзасидан жиноий иш қўзғатилди. Гумонланувчи қўлга олинган, у билан тезкор-тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Ҳозирча жиноят сабаб ва тафсилотлари ҳақида гапиришга эрта», — деди Омонқулова.
Анорбой Мамажакипов шу йил май ойида Боткен вилояти прокурори этиб тайинланган, унгача Талас шаҳри прокуратурасини бошқарганди.
Изоҳ (0)