Адвокатлар палатасининг конференциясида Тошкент шаҳар BONA-FIDES адвокатлик фирмаси адвокати Алим Эрназаров Адвокатлар палатаси раиси этиб сайланди. Бу ҳақида Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» канали маълум қилди.
Алим Эрназаров турли йилларда Давлат сув қурилиш қўмитаси, «Ўзагроинформ» ишлаб чиқариш бирлашмаси, Адлия вазирлиги, Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банкида қатор масъулиятли лавозимларда ишлаган.
У 2004 йилдан бугунги кунга қадар адвокат сифатида фаолият юритиб келаётган эди.
Эслатиб ўтамиз, Адвокатлар палатасининг конференцияси палатанинг юқори органи бўлиб, беш йилда камида бир марта чақирилади.
Изоҳ (0)