Навоий вилояти Томди туманида жойлашган «Бессапан» саноат ишлаб чиқариш майдонида жойлашган Навоий кон металлургия комбинатига қарашли марказий кон бошқармасининг «Мурунтоғ» шахтаси ташкилоти ҳудудидаги бинога 28 октябрга ўтар кечаси номаълум шахс кириш дарвозасини бузиб кирган.
Ўзбекистон ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармасининг хабар беришича, номаълум шахс бинодан «ТП» блоки ва умумий қиймати 256,8 миллион сўмлик, таркибида мис бўлган кучланиш кабелларини ўғирлаб кетган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.
«Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни юқоридаги комбинатнинг 6 нафар ишчилари содир этганлиги аниқланиб, ушланган», — дейилади ИИВ ахборотида. Қайд этишларича, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Изоҳ (0)