• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистоннинг 2019 йил бюджетномаси депутатлар томонидан муҳокама қилинди

    17 ноябрь куни Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда депутатлар Ўзбекистоннинг 2019 йилги Давлат бюджети, давлат мақсадли жамғармаларининг бюджетлари ҳамда солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишларини кўриб чиқди. Мажлисда Ўзбекистон бош вазири ўринбосари — молия вазири Жамшид Қўчқоров маъруза қилди, дея хабар бермоқда палата матбуот хизмати.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    Даставвал парламент қуйи палатасининг барча қўмиталари, сиёсий партиялар фракциялари ва Ўзбекистон Экологик ҳаракати депутатлар гуруҳи мажлисларида ушбу масаланинг дастлабки муҳокамалари ўтказилган эди. Мажлисда қайд этилганидек, Вазирлар Маҳкамаси томонидан тақдим қилинган 2019 йилги Бюджетнома Президент томонидан тасдиқланган 2017—2021 йилларда Ўзбекистонни ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган устувор вазифалардан келиб чиққан ҳолда, шунингдек, Бюджет кодексининг 96-моддаси қоидаларига мувофиқ ишлаб чиқилиб, парламентга киритилган.

    Мамлакатнинг бош молиявий ҳужжатини тақдим этиш амалиётида биринчи марта 2019—2021 йилларда мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг асосий йўналишлари прогнози берилди. Унда фискал кўрсаткичларга таъсир кўрсатувчи асосий ташқи ва ички омиллар, 2019—2021 йилларга оид солиқ-бюджет сиёсатининг стратегияси, 2019 йилга мўлжалланган ва 2020—2021 йилларга прогноз қилинган фискал хавфлар, 2019—2021 йилларга мўлжалланган Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармаларининг бюджетлари параметрлари каби масалалар ўз аксини топган. Иқтисодиётни модернизация ва диверсификация қилишни таъминлашга, иқтисодиёт секторларининг макроиқтисодий кўрсаткичларнинг юқори суръатларда ўсишига эришишга, аҳоли фаровонлигини юксалтиришга қаратилган инвестициявий жозибадорлик ҳамда ишчанлик муҳитини оширишга доир чора-тадбирларни изчил амалга ошириш назарда тутилган.

    Мажлисда қайд этилганидек, 2019 йилда ялпи ички маҳсулотнинг ўсиши кейинги йилларда унинг ижобий динамикасини сақлаб қолган ҳолда 5,4 фоиз (2020 йилда 6,0 фоиз, 2021 йилда 7,0 фоиз) миқдорда бўлиши назарда тутилмоқда. Хусусан, саноат ишлаб чиқариши ҳажми 4,9 фоиз, қурилишда 8,4 фоиз, қишлоқ хўжалигида 3,3 фоиз ва хизматлар соҳасида 6,2 фоиз кўпаяди, асосий капиталга инвестициялар 17,0 фоиз, товарлар ва хизматлар экспорти 15,5 фоиз ҳамда импорт 6,3 фоиз ўсади.

    2019 йилги солиқ сиёсатининг асосий йўналишлари Президентнинг 2018 йил 29 июнда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг солиқ сиёсатини такомиллаштириш концепцияси тўғрисида»ги фармонига мувофиқ ишлаб чиқилган. Унга кўра, барча фуқаролар учун жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг ягона ставкасини 12 фоиз миқдорида жорий этиш, шундан 0,1 фоизини шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисоб-варақларига йўналтириш, юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи ставкасини 14 фоиздан 12 фоизгача, тижорат банклари учун 22 фоиздан 20 фоизгача пасайтириш, фуқароларнинг меҳнат ҳақи тарзидаги даромадларидан бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ушлаб қолинадиган суғурта бадалларини бекор қилиш назарда тутилмоқда. Умуман олганда, таклиф этилаётган чора-тадбирлар амалга оширилиши ҳисобига солиқлар ва мажбурий тўловларнинг тури 19 тадан 15 тагача камаяди.

    2019 йилга мўлжалланган Бюджет сиёсати пухта ўйланган фискал сиёсатни амалга оширишга, иқтисодий кўрсаткичларнинг мутаносиб ўсишига ва мамлакат молиявий тизимининг барқарорлигини таъминлашга қаратилган.

    Бюджет маблағларини режалаштириш самарадорлигини, улардан фойдаланиш натижадорлигини оширишга ҳамда бюджетлараро муносабатларни такомиллаштиришга йўналтирилган бир қатор чора-тадбирларни амалга ошириш назарда тутилмоқда. Хусусан, Давлат бюджетини режалаштириш ва ижро этиш жараёнини, бюджетлараро муносабатларни такомиллаштириш, тегишли вилоятлар, туманлар ва шаҳарларнинг солиқ тўлаш имкониятларини кенгайтиришдан маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг манфаатдорлигини ошириш, бюджетнинг барқарорлигини таъминлаш учун бюджетга қатъий риоя этилишига эришиш, бюджет тизимида бюджетларнинг молиявий оқимларини уйғунлаштириш кабилар шулар жумласидандир. Бюджетни режалаштиришнинг барқарорлигини ошириш мақсадида прогноз йили учун Давлат бюджетини ва кейинги икки йилга мўлжалланган бюджет йўналишларини тасдиқлаш йўли билан ўрта муддатга мўлжалланган бюджетни режалаштириш механизмини жорий этиш таклиф қилинмоқда.

    2019 йилда Давлат бюджети даромадларининг тушуми 102,6 триллион сўм ёки ялпи ички маҳсулотга нисбатан 24,2 фоиз даражасида бўлиши прогноз қилинмоқда. Давлат бюджетига тушумларнинг жорий йил кўрсаткичига нисбатан 37,8 фоиз ўсиши режалаштирилмоқда. Давлат бюджети даромад қисмининг тушуми бевосита солиқлар бўйича даромадлар ҳисобига 20,7 триллион сўм, билвосита солиқлар бўйича 55,5 триллион сўм миқдорида, ресурс солиқлар ва мол-мулкка солинадиган солиқлар бўйича 14,6 триллион сўм, ер ости бойликларидан фойдаланганлик учун солиқлар бўйича 10,7 триллион сўм, сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқлар бўйича 0,3 триллион сўм миқдорида бўлиши кутилмоқда.

    2019 йилда Давлат бюджетининг харажатлари 107,1 триллион сўмни ташкил этади. Бу ўтган йилдагига нисбатан 1,4 баравар кўп бўлиб, бунда Давлат бюджетининг харажатлари асосан ижтимоий соҳаларга йўналтирилади. Жумладан, ижтимоий соҳа харажатлари 57,8 триллион сўмни ёки умумий харажатларга нисбатан 54,0 фоизни ташкил этади. Бунда ушбу харажатларнинг ўсиши аввалги йилга нисбатан 34,4 фоиз кўпаяди.

    Мактабгача таълим муассасаларини молиялаштиришга 4,0 триллион сўм, умумий таълимга 17,1 триллион сўм йўналтирилади, кадрлар тайёрлашга ажратиладиган маблағлар 3,8 триллион сўмни ташкил этади. Соғлиқни сақлашни молиялаштиришга эса, 12,1 триллион сўм йўналтирилади ёки аввалги йилга нисбатан 30,5 фоиз ўсиш билан умумий харажатларга нисбатан 11,3 фоизни ташкил этади.

    Маданиятни молиялаштириш учун 1,0 триллион сўм, илм-фанга 0,8 триллион сўм йўналтирилади. Ижтимоий нафақалар, кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам тўлаш ва компенсация тўловлари учун харажатлар ўтган йилдагига нисбатан 61,8 фоиз ошган ҳолда 5,2 триллион сўмни ташкил этади. «Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» давлат дастурларини амалга ошириш учун барча молиялаштириш манбалари ҳисобидан 6,3 триллион сўм йўналтирилади, бу эса, 478 та аҳоли пунктида турмуш шароитлари яхшиланишини таъминлайди.

    Давлат дастурларини амалга ошириш доирасида 2019 йилда 372 та объэктда ичимлик сув таъминоти ва канализация тизимини реконструкция қилиш ҳамда модернизациялаш, 1 916,1 км узунликдаги сув ўтказиш тармоғини қуриш ва реконструкция қилиш назарда тутилмоқда. Кўрилган чора-тадбирлар натижасида марказлашган сув таъминотини қамраб олиш 2019 йилда 77,0 фоизга етади. Умуман олганда, 2019 йилги Бюджетномада назарда тутилган даромадларнинг изчил ўсиши, солиқ сиёсатида жорий этилаётган туб ўзгаришлар аҳолининг турмуш шароитларини яхшилашга қаратилгани билан аҳамиятли экани таъкидланди.

    Мажлисда Бюджетнома ҳамда унинг асосий йўналишлари депутатлар томонидан ҳар томонлама муҳокама этилди. Бюджет маблағларидан самарали фойдаланишда таъсирчан жамоатчилик ва парламент назоратини амалга ошириш долзарб аҳамият касб этади. Маҳаллий бюджетларнинг даромад манбаи мустаҳкамланишини ва уларнинг мустақиллиги изчил ошириб борилишини ҳисобга олган ҳолда, маҳаллий вакиллик органлари ваколат ва имкониятларидан оқилона фойдаланилишини, бюджетга тушумлар тўлиқ бўлишини таъминлаш ишига фаол қўшилишлари талаб этилади. Бу борада парламент халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари депутатлари корпусига ҳар томонлама ёрдам кўрсатиши таъкидлаб ўтилди.

    Шу билан бирга, мажлисда Ҳукуматга сиёсий партиялар фракциялари, Ўзбекистон Экологик ҳаракати депутатлар гуруҳининг таклиф ва фикр-мулоҳазалари, шунингдек,аҳолининг Қонунчилик палатаси депутатлари билан жойларда ўтказилган учрашувлар чоғида билдирилган фикрлари ҳамда таклифларини инобатга олиш таклиф этилди. Парламент вакилларининг бош молиявий ҳужжат лойиҳаси юзасидан берган саволларига бош вазири ўринбосари — молия вазири Жамшид Қўчқоров атрофлича жавоб қайтарди. Йиғилишда бош вазир Абдулла Арипов сўзга чиқди.

    Барча сиёсий партиялар фракциялари ва Экологик ҳаракат депутатлар гуруҳининг сўзга чиққан вакиллари Ҳукумат томонидан тақдим этилган Ўзбекистоннинг 2019 йилги Давлат бюджети, давлат мақсадли жамғармалари бюджетлари ҳамда солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишларини қўллаб-қувватлашни таклиф этдилар. Лойиҳа Қонунчилик палатаси томонидан тасдиқланди.

    17.11.2018, 22:24   Изоҳ (0)   14257
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Наманганда Hyundai автомобиль заводига тамал тоши қўйилди (фото)

    17.11.2018, 21:43

    Мактаб ўқувчилари учун Қуролли Кучлар академияси бўйлаб экскурсия уюштирилди (фото)

    17.11.2018, 20:55

    Навоий кон-металлургия комбинати ишчилари комбинатга тегишли 256 млн сўмлик кабелларни ўғирлаб кетди

    17.11.2018, 18:32

    Фарғона вилоятининг айрим туманларида одам ўлдириш ҳолатлари кўпайган

    17.11.2018, 17:52

    Саратовда поезд ва автобус тўқнашуви оқибатида беш ўзбекистонлик ҳалок бўлди

    17.11.2018, 17:01

    ЎзА: Ўзбекистонга келган ҳар бир сайёҳ 617 доллардан пул сарфлайди

    17.11.2018, 16:31
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Kapitalbank ва Visa Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралаш ўйинини БААда тантанали равишда очишди


    UZTELECOM "Мурувват" тарифини тақдим этади: Атиги 25 000 сўм эвазига ғамхўрлик ва эътибор билан бойитилган алоқа


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда


    Tenge Bank Tenge24 иловасида янги рақамли автокредитини эълон қилди


    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


    Mobiuz "Меҳрибон" имтиёзли тариф режасини тақдим этди


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 


    Бектемир Residence — оилавий турмуш учун мўлжалланган уй-жой мажмуаси


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


     ADM Jizzakh Жиззахда жойлашган 5-ихтисослаштирилган муассаса тарбияланувчилари эҳтиёжи учун автобус тақдим қилди


    UCMG Амстердамда бўлиб ўтаётган Мoney 20/20 Europе халқаро финтеч кўргазмасида Ўзбекистон номидан иштирок этади

     

    Тавсия этамиз

    Севги ёхуд КГБ махсус операцияси — грек миллиардерига уйланган совет хизматчиси

    7 июн, 16:20

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда йўл инфратузилмасини ривожлантириш жамғармалари ташкил этилади

    Ўзбекистон | 8 июн, 15:26

    Колумбия президентлигига номзодга суиқасд уюштирилди

    Дунё | 8 июн, 14:25

    Ламин Ямал: “Роналду — афсона, лекин менинг вазифам ғалаба қозониш”

    Спорт | 8 июн, 14:05

    “Озодликка қоронғи йўл орқали” — аввал қизил армияда, сўнг Туркистон легиони ва АҚШ разведкасида ишлаган ўзбек ўғлони ҳақида

    Ўзбекистон | 8 июн, 13:30

    Ёпиқ либослар ажойиб ечим: Санэпидқўм жазирамада кийиниш бўйича тавсиялар берди

    Ўзбекистон | 8 июн, 12:55

    Трамп Лос Анжелесдаги намойишларни тўхтатиш учун Миллий гвардия аскарларини юборди

    Дунё | 8 июн, 12:25

    Қозоғистон терма жамоаси устози: “Ўзбекистонни мундиал билан табриклаймиз, лекин УЕФА бошқа даража”

    Спорт | 8 июн, 12:08

    Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда ботаника боғлари барпо этилади

    Ўзбекистон | 8 июн, 11:51
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.