Ўзбекистон 2018 йилнинг январь-октябрида 148,3 мингта енгил автомобиль чиқарди, бу 2017 йилнинг шу даврига нисбатан 31,7 фоизга кўп демакдир, деб ёзади UzDaily.
Статистика давлат қўмитаси маълумотларига кўра, юк автомобилларини ишлаб чиқариш ҳисобот даврида 5,3 фоизга — 3,37 мингтагача ўсган.
Бундан ташқари, Ўзбекистонда январь-октябрда 532 та автобус (камайиш — 32,1 фоиз), 115,34 минг та автомобиль двигатели (ўсиш — 49,2 фоиз), 2,71 мингта трактор (ўсиш — 4,6 марта) ишлаб чиқарилди.
Изоҳ (0)