Тошкентнинг Яшнобод туманида яшовчи, 67-мактабнинг юқори синфида ўқийдиган М.Қ. 3-нояр куни синфдоши М.А. билан отасига тегишли Mercedes-Benz машинасини ҳужжатларсиз кўчага ҳайдаб чиққан.
М.Қ. машинани Асалобод кўчаси бўйлаб ҳайдаб кетаётиб, бошқарувни эплай олмай йўл четидаги дарахтга бориб урилган.
Авария оқибатида М.Қ.нинг синфдоши М.А. жароҳат олиб касалхонага келтирилганида вафот этган. М.Қ.нинг аҳволи ҳақида маълумот берилмаган.
«Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда», — дейилади Ўзбекистон ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарида.
Изоҳ (0)