«Ўзавтосаноат» логотипи учун эълон қилинган танловда иштирокчиларнинг 54 та энг яхши иши саралаб олинди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати маълум қилди.
Танлов комиссияси жўнатилган вариантларнинг барчасини кўриб чиқди. Улардан 4 таси ҳайъат томонидан финалда кўриб чиқиш учун танлаб олинди, бироқ уларнинг ҳеч бири бир овоздан маъқулланмади.
Мазкур финалчилар яқин кунларда махсус совғалар билан тақдирланади.
Изоҳ (0)