• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    ХВЖ: Ўзбекистон ислоҳотларни давом эттириши керак, аммо кредитлар камайтирилиши лозим

    Ўзбекистон ҳукумати иқтисодиётни ривожлантириши учун ислоҳотларни давом эттириши зарур. Бироқ имтиёзли ва умуман кредитлар тақдим этишни камайтириш талаб этилади. Бу келаси йилда инфляция даражасини назорат қилишда ёрдам беради. Халқаро валюта жамғармасининг Яқин шарқ ва Марказий Осиё департаменти директори маслаҳатчиси Альберт Эгер шундай фикрларни билдирди, деб ёзади «Kun.uz».

    Фото: AFP

    Фото: AFP

    Унинг фикрича, мамлакатда қишлоқ хўжалиги ва ишлаб чиқариш соҳаларида иш ўринларини яратишга эътибор қаратиш баробарида имтиёзли кредитлар тақдим этишни камайтириш керак.

    «Ўзбекистоннинг қишлоқ хўжалиги ва ишлаб чиқариш соҳаларида кўпроқ иш ўринлари барпо этишга эътибор қаратиш лозим. Бу ишлар, яъни иш ўринлари яратиш масаласи ҳал этилганидан сўнг, галдаги вазифа нархларни либераллаштириш, эркинлаштиришдир. Шунинг баробарида давлат улуши катта бўлган корхоналар, компаниялар самарадорлигини оширишга ҳам жиддий эътибор бериш талаб этилади.

    Иқтисодиётда ислоҳотларни ўтказишда муҳим вазифалардан бири, иқтисодиётга тўғридан-тўғри кредитлар ажратиш ҳажмини қисқартиришдир. Бундай кредитлар асосан давлат томонидан ва катта имтиёзлар билан тақдим этилмоқда. Имтиёзли кредитларни эса, йирик корхоналар иш ўрни барпо этишни важ қилиб олмоқда. Бироқ, менимча, имтиёзли кредитларни барқарор компаниялар олмоқда ҳамда улар етарли даражада ва кўп иш ўрни ташкил эта олишмаяпти», - деди Альберт Эгер.

    ХВЖ экспертининг айтишича, мамлакатда инфляция даражасини назорат қилиш ҳам муҳим вазифалардан бири ҳисобланади.

    «Яна бир муҳим вазифа, бу инфляция даражасини назорат қилишдир. Ҳозирда Ўзбекистонда бу кўрсаткич 16 фоизни ташкил этаётган бўлса-да, йил охиригача, бу рақам 18 фоизга етиши мумкин. Таъкидлаш ўринлики, ҳозирги ҳолатда инфляциянинг юқори бўлиши ҳам унчалик қўрқинчли ҳолат эмас, чунки нархларнинг эркинлашишига эришиш керак. Шундай экан, олдинроққа назар ташлайдиган бўлсак, 2019 йилда ҳам инфляция юқори бўлади, деб тахмин қилиш мумкин.

    Бунинг олдини олиш учун нима қилиш керак? Кредит тақдим этишни қисқартириш керак бўлади. Бугунги кунда кредитнинг иқтисодиётдаги улуши 44 фоизни ташкил этмоқда. Иқтисодиёт ўсиши 5 фоизни, кредит миқдори 44 фоизни, инфляция даражаси 16-18 фоиз бўлишини эътиборга олсак, айнан кредит беришни камайтириш билан инфляцияга босим ўтказиш мумкин бўлади.

    Иккинчи масала, пул-кредит сиёсати билан боғлиқ. Марказий банк сентябр ойида қайта молиялаш ставкасини 14 фоиздан 16 фоизга оширди. Бироқ, келгуси йилда инфляция даражаси кутилганидан кўпроқ ошадиган бўлса, Марказий банк бу ставкани ошириш томонга қайта кўриб чиқиши талаб этилади.

    Сўзимнинг якунида айтишим мумкинки, ислоҳотлар давом эттирилиши керак. Унинг натижасини кўриш учун кутиш, сабр қилиш керак. Иш ўринлари барпо этиш орқали фуқаролар турмуш даражасини ошириш лозим. Тўғридан-тўғри инвестиция киритиш учун инвестиция муҳитини такомиллаштириш зарур», - деди ХВЖ вакили.

    09.11.2018, 16:38   Изоҳ (0)   39807
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Наманганда пичоқбозлик оқибатида бир киши ҳалок бўлди (видео)

    09.11.2018, 15:57

    Ўзбекистонда тадбиркорларни фақат аттестациядан ўтган ходимлар текширади

    09.11.2018, 15:28

    Ўзбекистонда 2018 йилда 22,5 минг абитуриент ўқишга кириш учун ҳужжат топшириб, имтиҳонларда қатнашмади

    09.11.2018, 15:14

    Ўзбекистонда маҳкумларга олий таълим олиш имконияти берилади

    09.11.2018, 14:46

    Ўзбекистонда «Ўсимликлар клиникаси» лойиҳа хизмати такомиллашади

    09.11.2018, 14:33

    Мирзо Улуғбек Абдусаломов: Марказий сайлов комиссияси фаолияти замон талабига мувофиқ такомиллашади

    09.11.2018, 14:06
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02

    “Сталиннинг бармоғи” — Зангезур йўлаги Озарбайжон учун қанчалик муҳим?

    14 август, 14:19

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Жиззахда мактабга ишга қабул қилиш учун пора сўраган масъул қўлга тушди

    Ўзбекистон | 16 август, 13:58

    “Манчестер Сити” Родриго билан 5 йиллик шартнома тузмоқчи

    Спорт | 16 август, 13:35

    Хитойда 75 ёшли пенсионер сунъий интеллектда яратилган аёл туфайли хотини билан ажрашмоқчи бўлди

    Лайфстайл | 16 август, 13:23

    Хитой ҳукумати армия ҳақида ноқонуний контент жойлаштирган бир қатор онлайн манбаларни аниқлади

    Дунё | 16 август, 13:15

    Ўзбекистонликларнинг Кореяга сафарлари 48,7 фоизга ошди 

    Ўзбекистон | 16 август, 12:59

    Янги зеландияликлар ишсизлик туфайли мамлакатни тарк этмоқда

    Дунё | 16 август, 12:59

    Жанубий Кореяда жиноятчиликни камайтириш учун голографик полициячи пайдо бўлди 

    Дунё | 16 август, 12:35

    Уэйн Руни Англия Премьер Лигаси фаворити қайси жамоа эканини айтди

    Спорт | 16 август, 12:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.