• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +38°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда «Ўсимликлар клиникаси» лойиҳа хизмати такомиллашади

    Ҳозирда «Ўсимликлар клиникаси» лойиҳаси Ўзбекистон шароитида қишлоқ хўжалиги экинларини зараркунанда ва касалликлардан ҳимоя қилиш хизматини такомиллаштириш борасидаги изланишлар олиб борилмоқда, дея хабар берди ЎзА.

    Фото: ЎзА

    Лойиҳа хизмати ташаббускори, Тошкент Давлат аграр университети ректори, академик Ботиржон Сулаймонов қилинаётган ишлар ҳақида фикр билдирди.

    – Бугунга қадар аҳоли томорқа экинларида учрайдиган зарарли организмларга қарши кураш ва экологик тоза маҳсулотлар етиштириш бўйича тизим ишлаб чиқилмаган эди, – дейди Б.Сулаймонов. – Ваҳоланки, аҳоли ихтиёрида ўртача 500 минг гектар унумдор экин майдони мавжуд. Аммо, аҳолининг экинларни етиштиришда зараркунанда ва касалликлар бўйича етарли маълумотга эга эмаслиги улар етиштираётган экинларнинг 35-40 фоизи туфайли нобуд бўлмоқда.

    Шу боис томорқадаги экинларни ҳимоя қилиш бўйича янги тизим яратиш муаммоси юзага келди. Муаммони ҳал этиш мақсадида бир қатор ривожланган мамлакатлар тажрибалари ўрганилди. Жумладан АҚШ, Англия, Германия, Голландиянинг тажрибалари чуқур таҳлил этилди ва ўзимизга мос равишда маҳаллалар кесимида «Ўсимликлар клиникаси» хизмати ташкил этилди.

    Ушбу хизмат турини янада такомиллаштириш бўйича Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 20 февралдаги «Республика ҳудудларида ‘Ўсимликлар клиникаси’ хизмати тизимини ташкил этишга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги 19-Баёни, ҳамда 15 сентябрдаги 734-сонли «Ўсимликлар клиникалари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорлари тасдиқланиб, қатор молиявий ва бошқа имтиёзлар берилган.

    Бунинг натижасида вилоятлар миқёсида 120 дан ортиқ ўсимликлар клиникаси ташкил этилиб, мавсум давомида шартнома асосида аҳоли томорқаларида хизмат кўрсатиб келмоқда. Дастлабки кўрсатгичларга кўра ўсимликлар клиникаси хизмати томонидан деярли 5,8 минг гектар томорқа хўжаликларига 1,8 миллиард сўмлик хизмат кўрсатилган.

    Шу билан бирга, томорқадан олинадиган ҳосил 25-30 фоизга, қўшимча даромад хонадонларда камида 1,8 миллион сўмга ортган.

    Томорқаларда экологик тоза маҳсулотлар етиштириш мақсадида хориждан самарали, экстремал шароитга чидамли трихограмма энтомофаг тури иқлимлаштирилиб, кўпайтириш, қўллаш технологияси ишлаб чиқилди ва жорий этилди.

    Сирдарё вилоятида зараркунандаларга қарши биологик кураш бўйича «Бек» кластер билан 13 минг гектарга шартнома тузилди.

    Бундан ташқари, биомаҳсулотларни кўпайтиришни такомиллаштириш мақсадида Тошкент вилояти фермер хўжаликлари учун олтинкўзни кўпайтиришнинг инновацион қурилмаси яратилди ва жорий этилмоқда.

    Қайд этиш жоизки, атроф-муҳитнинг глобал равишда ўзгариши қишлоқ хўжалиги экинларига турли касаллик ва зараркунандаларнинг таъсир кўламини ортишига олиб келмоқда.

    Маълумки дунё аҳолисининг учдан бири қисми очликдан азият чекмоқда. Озиқ-овқат манбаси ҳисобланган ер сайёрасининг жуда кам қисмида қишлоқ хўжалиги экинларини етиштириш имкони мавжуд. Бу эса ерлардан унумли фойдаланишни талаб этади.

    Келгусида «Ўсимликлар клиникаси» хизмати тармоғини янада кенгайтириш мақсадида аҳолига томорқалари учун экинларнинг уруғлари, ўғитлари ва кўчатларини етказиб бериш бўйича ҳам хизматларни кўрсатиш режалаштирилиб, бу эса аҳолини сифатли ишонарли экин турларини етиштириш имконини беради.

    Шу боис биз мавжуд ерлардан унумли фойдаланишга ҳаракат қилмоқдамиз.

    Тошкент Давлат аграр университетида илмий тадқиқотларни кучайтириш, устоз ва шогирд мактабни ривожлантириш мақсадида Ўсимликлар ҳимояси ва карантини йўналишда 10 дан ортиқ бакалавр талабалари, Энтомология ихтисослигида 2 та магистр талабалари, 5 та мустақил ва таянч тадқиқотчиларнинг илмий тадқиқотларини бирга олиб бормоқдамиз. Тошкент Давлат аграр университети ва унинг Андижон, Нукус, Термиз филиаллари қошидаги академик лицейларда «ёш энтомологлар» тўгараги ташкил этилди.

    Шунингдек, фермерлар ва аграр тармоқ йўналишида фаолият юритаётган ўқувчи-талабаларнинг билимларини ошириш мақсадида турли мавзуларда семинарлар ўтказиб келмоқдамиз. Сурхондарё, Навоий, Бухоро вилоятлари иссиқхоналарда сабзавот етиштиришга ихтисослашган фермерлар, Тошкент Давлат аграр университети Термиз филиали талабалари, Қумқўрғон, Қарши, Хатирчи, Ромитан касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари билан ўтказилган учрашув шулар сирасидандир.

    Бугунги кунга келиб ўсимликларни ҳимоя қилиш ва бошқа соҳалар доирасида хорижнинг нуфузли илмий марказлари ва университетлари билан илмий ҳамкорлик қилинмоқда. Хусусан, АҚШ, Германия, Франция, Италия, Голландия, Индонезия, Хитой, Япония, Россия каби давлатлари билан ўқув ва илмий-амалий тадқиқотлар йўлга қўйилган.

    Мисол учун, Хитой Синзян қишлоқ хўжалик академияси қошидаги Боғдорчилик илмий-тадқиқот институти мутахассислари билан «Ўзбекистон шароитида янги технологиялар ёрдамида унаби етиштириш» бўйича шартнома имзоланди. Бутунжаҳон озиқ-овқат ташкилоти (FAO) билан ТашДАУ тажриба хўжалигида бир гектарга интенсив олма ва нок навларидан иборат боғ яратиш, боғдорчилик фермер хўжаликлари учун ўқув қўлланма чоп этишга келишиб олинди.

    Олиб бориладиган ҳамкорлик натижасида аҳоли томорқаларидан олинадиган даромад янада ошиши, экологик тоза маҳсулотлар етиштирилиши шубҳасиз.

    09.11.2018, 14:33   Изоҳ (0)   11987
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Мирзо Улуғбек Абдусаломов: Марказий сайлов комиссияси фаолияти замон талабига мувофиқ такомиллашади

    09.11.2018, 14:06

    Ўзбекистон халқаро савдо-сотиқ қулайлиги бўйича 165-ўринда жойлашишига нималар сабаб бўлди?

    09.11.2018, 13:52

    Ўзбекистон Меҳнат вазирлиги: норасмий банд фуқаролар учун патент киритилиши ҳали муҳокама қилинмоқда

    09.11.2018, 13:38

    Латвия бизнес ҳамжамияти Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан ҳамкорликка қизиқиш билдирди

    09.11.2018, 13:25

    Тошкентда «Трамадол» ва «Лирика» сотишда гумон қилиниб, 46 киши қўлга олинди

    09.11.2018, 13:12

    Хоразмда қишлоқ хўжалигини ривожлантириш бўйича «Йўл харитаси» ишлаб чиқилди

    09.11.2018, 12:43
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ҳисобот учун фуқаронинг рухсатисиз ишга жойлаштириб қўйиш давом этмоқда. Хўш, бундай ҳолатда нима қилиш керак? Мутахассис тушунтириш берди

    Ўзбекистон | 18 июл, 19:55

    Ким Чен Ин очилганига уч ҳафта ҳам бўлмаган туристик курортни хорижликлар учун ёпди

    Дунё | 18 июл, 19:40

    “Электр токи узилишидан кўрилган зарарни қоплаш механизми жорий этилиши зарур” — тадбиркор

    Ўзбекистон | 18 июл, 19:25

    Ҳатто юлдузлар ҳам ашаддий мухлис боълади: севимли санъаткорлари билан учрашганда оъзини ёъқотиб қоъйган машҳурлар

    Кино | 18 июл, 19:17

    Ўзбекистонда ўн мингдан ортиқ ходимнинг 130 млрд сўмга яқин маоши ундириб берилди

    Ўзбекистон | 18 июл, 18:55

    Twitter асосчиси қуёшда юриш вақтини назорат қилувчи Sun Day иловасини тақдим этди

    Технологиялар | 18 июл, 18:52

    Тошкентда ижарадаги уйида “Покер” ўйинларини ташкил этган хорижлик фуқаро ушланди

    Ўзбекистон | 18 июл, 18:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.