• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Мирзо Улуғбек Абдусаломов: Марказий сайлов комиссияси фаолияти замон талабига мувофиқ такомиллашади

    Жорий йилнинг 6 ноябрда тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси фаолиятини такомиллаштириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарордан кўзланган мақсад ва вазифалар нималардан иборат экани хусусида Марказий сайлов комиссия раиси Мирзо Улуғбек Абдусаломов фикр билдирди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    – Сайлов тизими – нафақат давлат ҳокимияти органларини демократик шакллантириш асослари, балки фуқароларнинг давлат бошқарувида иштирок этиш даражасининг муҳим кўрсаткичидир. Шу билан бирга, бугунги кун замонавий халқаро сайлов стандартларини жорий этишни, тизимда ахборот-коммуникация технологияларидан кенг фойдаланишни тақозо этмоқда.

    Марказий сайлов комиссиясининг ахборот-таҳлилий, услубий ва маслаҳат ишларини янада такомиллаштириш, сайлов комиссиялари аъзоларининг профессионал даражасини янада ошириш зарур. Шу мақсадда мавжуд сайлов тизимини такомиллаштириш, уни янада демократлаштириш, шунингдек, сайлов комиссиялари ва референдумни ўтказиш бўйича комиссиялар фаолиятининг самарадорлигини ошириш 2017—2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегиясида ҳам белгиланган.

    Шундан келиб чиқиб янги қарорда миллий сайлов тизимини янада такомиллаштиришнинг энг муҳим йўналишлари белгиланди. Ушбу қарор мамлакатимизда сўнгги йилларда олиб борилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларга ҳамоҳанг равишда сиёсий соҳада амалга оширилаётган улкан ўзгариш ва янгиланишларнинг мантиқий давомидир. Қарорга асосан, умумэътироф этилган халқаро принциплар ва стандартлар ҳамда хорижий мамлакатларнинг илғор тажрибасини ҳисобга олган ҳолда сайлов ва референдумларга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш, шунингдек, фуқароларнинг конституциявий сайлов ҳуқуқлари таъминланиши янада демократлаштирилади ва либераллаштирилади.

    Сайлов комиссияларининг фаолияти самарадорлиги оширилади. Марказий сайлов комиссиясининг сайловларга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш жараёнида ташкилий-ахборот, таҳлилий, услубий, маслаҳат функциялари кучайтирилади.

    Соҳага замонавий ахборот-коммуникация технологиялари кенг жорий этилади. Сайловларни бошқариш тизими модернизация қилинади. Сайлов жараёнида ахборот хавфсизлиги таъминланади. Сайлов комиссиялари аъзоларининг малакасини ошириш ва ўқитиш тизими жорий этилмоқда. Сайловчилар ҳамда сайлов жараёни бошқа субъектларининг ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга эътибор кучайтирилади.

    Эндиликда Марказий сайлов комиссияси таркибида сайлов қонунчилиги ва замонавий технологиялар бўйича Ўқув маркази тузилади. Марказ сайлов комиссияси аъзоларини тизимли ўқитади ва малакасини оширади. Уларнинг сайлов жараёнида ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш бўйича профессионал кўникмалари оширилади.

    Марказ сайловларга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш амалиёти, шунингдек, сайлов қонунчилигига умумэътироф этилган халқаро принциплар ва стандартларга асосан миллий сайлов қонунчилигига мувофиқлигини мунтазам мониторинг қилиб боради.

    Шунингдек, сайлов тизимининг муаммолари чуқур ўрганилади. Марказ ушбу соҳадаги долзарб муаммолар бўйича тадқиқотлар ўтказади ва уларни бартараф этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқади. Сайлов жараёнини ташкил этиш бўйича илмий-амалий қўлланмалар тайёрлаб, чоп этади. Сайловчиларнинг сайловда овоз бериш тартиби, сайлов кампанияси жараёнлари билан таништириш бўйича замонавий технологиялардан фойдаланган ҳолда ўқув-услубий материаллар тайёрлайди.

    Сайловларга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишда жамоатчилик назоратини кучайтириш, сайлов комиссиялари ва рефендумни ўтказиш бўйича комиссиялар фаолиятида жамоатчилик иштироки кенг таъминланади.

    Сайлов комиссиялари фаолиятининг моддий-техник таъминотини янада яхшилаш, сайлов комиссиялари аъзолари ва ходимларининг самарали фаолият юритишлари учун ижтимоий ва моддий рағбатлантиришнинг янги механизмлари жорий этилади. Сайлов қонунчилигининг меъёрлари унификацияланади ва такомиллаштирилади.

    Айтиб ўтиш керакки, Марказий сайлов комиссияси томонидан Олий Мажлис ва бошқа жамоат ташкилотлари билан биргаликда демократик тамойилларга ҳамда халқаро стандартларга жавоб берадиган Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодекси лойиҳаси ишлаб чиқилди. Кодекс лойиҳаси умумхалқ муҳокамасига қўйилди ва халқаро экспертлар эътиборига ҳавола этилди.

    Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда сайлов жараёнига «битта сайловчи - битта овоз» тамойилини амалга оширишни таъминлайдиган сайловчиларнинг Ягона электрон рўйхатини жорий этиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

    Қарор билан Марказий сайлов комиссиясининг сайлов қонунчилиги ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар дастури қабул қилинди.

    Сайлов комиссиясининг доимий асосда ишловчи 7 нафар аъзоси, шу жумладан, раис, раис ўринбосари ва котиби ишини ташкил этиш, шунингдек, 26 нафар масъул ходимдан иборат бўлган Марказий сайлов комиссияси котибияти штат бирлиги белгиланди.

    Қарорда Марказий сайлов комиссияси аъзолари ва котибият ходимларининг моддий таъминотини яхшилаш, уларга унвон мартаба даражаси бериш каби имтиёзлар ҳам назарда тутилган. Марказий сайлов комиссияси аъзолари дахлсизлик мақоми Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенати аъзоларининг мақомига тенглаштирилди.

    Қарорга асосан Марказий сайлов комиссиясига мажлислар ўтказиш, хорижий мамлакатлар ва халқаро ташкилотлардан ташриф буюрувчи кузатувчи ва расмий делегацияларни қабул қилиш, шунингдек семинар-тренинглар ўтказиш учун етарли хоналаридан иборат алоҳида бино ажратилади.

    Бундай янги имкониятлар сайлов тизимининг тубдан такомиллашиб, самарали ишлашига, энг муҳими, замон талабига мос, демократик тамойилларга мувофиқ иш олиб боришига замин яратади.

    09.11.2018, 14:06   Изоҳ (0)   11961
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистон халқаро савдо-сотиқ қулайлиги бўйича 165-ўринда жойлашишига нималар сабаб бўлди?

    09.11.2018, 13:52

    Ўзбекистон Меҳнат вазирлиги: норасмий банд фуқаролар учун патент киритилиши ҳали муҳокама қилинмоқда

    09.11.2018, 13:38

    Латвия бизнес ҳамжамияти Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан ҳамкорликка қизиқиш билдирди

    09.11.2018, 13:25

    Тошкентда «Трамадол» ва «Лирика» сотишда гумон қилиниб, 46 киши қўлга олинди

    09.11.2018, 13:12

    Хоразмда қишлоқ хўжалигини ривожлантириш бўйича «Йўл харитаси» ишлаб чиқилди

    09.11.2018, 12:43

    Янгидан қурилган Хива вокзалида меҳмонлар учун маълумотлар маркази ташкил қилинди

    09.11.2018, 12:17
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади

     

    Тавсия этамиз

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Украинадаги урушни тугатишнинг 5 та йўли маълум қилинди

    Дунё | 8 август, 10:55

    Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳарорат кўтарилади

    Ўзбекистон | 8 август, 10:52

    Соғлиқни сақлаш вазирлиги сохта табиблардан огоҳлантирди

    Ўзбекистон | 8 август, 10:36

    Малайзияда ҳомиладорлик туфайли 28 ёшли аёл тўсатдан “қариб қолди” (фото)

    Дунё | 8 август, 10:24

    Исроил урушни тугатиш учун 5 та шарт белгилади

    Дунё | 8 август, 10:09

    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?

    Реклама | 8 август, 09:00

    “Лопесга кўрсатган бағрикенглигимизни диндор аёлларимизга ҳам кўрсатайлик” — Алишер Қодиров

    Ўзбекистон | 8 август, 09:50

    Фирибгарлик схемалари ҳақида фильм ва сериаллар: уларнинг қурбонига айланмаслик учун нималар қилиш керак?

    Кино | 8 август, 09:42

    Ўзбекистонда тренер-ўқитувчиларга малака тоифаларини бериш тартиби белгиланди

    Ўзбекистон | 8 август, 09:30
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.