«Урал ҳаво йўллари» авиакомпанияси 13 ноябрдан «Жуковский» аэропортидан Нукус шаҳрига рейсни очади, деб ёзади «Podrobno.uz».
«Урал ҳаво йўллари» сайтидаги жадвалга кўра, парвозлар ҳафтасига икки марта — сешанба ва якшанба кунлари амалга оширилади. Йўлга тахминан уч ярим соат вақт сарфланади.
Ҳозир «Урал ҳаво йўллари» Нукусга Москванинг «Домодедово» аэропортидан ҳам рейсларни амалга оширади. Аэропорт сайтидаги маълумотларга мувофиқ, парвозлар ҳафтасига бир марта — чоршанба кунлари бажарилади.
«Урал ҳаво йўллари» матбуот хизмати маълум қилишича, авиакомпания ушбу рейсларни тўхтатмайди.
Изоҳ (0)