• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12509.83
    • RUB156.55
    • EUR14520.16
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Азиз Санжар: Муваффақият Нобель мукофотини олиш эмас, балки Ватанингизга, халқингизга ва инсониятга хизматда бўлишдир

    Кимё йўналиши бўйича Нобель мукофоти лауреати, АҚШнинг Шимолий Каролина университети профессори Азиз Санжар Ўзбекистонда бўлиб, мамлакатда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий янгиланишлар билан танишди, тарихий шаҳар ва обидаларни зиёрат қилди. Бу ҳақда «Халқ сўзи» хабар бермоқда.

    Фото: «Халқ сўзи»

    Фото: «Халқ сўзи»

    Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида ўтказилган учрашувда таниқли олим мазкур сафар давомида олган таассуротлари, илм-фаннинг ҳаётидаги ўрни, Ўзбекистон таълим тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида фикр-мулоҳазаларини билдирди.

    — Илм-фанга қизиқиш болалигимда уйғонган. Ота-онам яхши таълим олишимизга алоҳида эътибор қаратарди. Истанбул университетининг тиббиёт факультетини муваффақиятли тамомлагач, ўзим туғилиб ўсган қишлоққа бориб, икки йил шифокорлик қилдим. Шундан сўнг давлат гранти билан АҚШга ўқишга кетдим, Жон Хопкинс университетида таҳсил олдим. Кимёга бўлган қизиқишим эса мени Техас университетига, фотолиаз жараёнини кашф этган машҳур олим Клод Руперт лабораториясига етаклаб борди. Кунига йигирма соат ишлаб, тўрт соат дам олардим, бутун ақл-у ҳушим қаршимда намоён бўлган илмий муаммолар ечимини топишга йўналган эди. Шундан сўнг ДНК ҳалқаларининг ўз-ўзини тиклаш қобилиятига алоқадор тадқиқотларга шўнғиб кетдим. Ушбу тадқиқот саратон касаллигини даволашда янги бир тизимни очиб бергани билан аҳамиятлидир.

    Илм-фан ва маърифат маркази бўлмиш Ўзбекистонга келиш узоқ йиллик орзуим эди. Бу ерлар бизнинг ота юртимиз, аждодларимиз Туркияга шу ҳудудлардан кўчиб боришган экан. Шу сабабдан ҳам бу юрт мен учун жуда қадрли.

    Ўзбекистон гўзал табиати, шаҳарларининг орасталиги, одамларининг очиқ юзли, меҳмондўст экани, тарихий обидаларга бойлиги билан ўзига мафтун қилди. Бу ерга мен ҳеч қандай моддий манфаатларсиз, соғинч билан келдим. Ёшларни илм-фанга рағбатлантириш ота Ватан олдидаги қарзимиз.

    Президент Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида юртингизда илм-фанга жиддий эътибор қаратилаётганига, замонавий таълим тизими йўлга қўйилганига гувоҳ бўлдим. Университетлардаги талабаларнинг, ёш олимларнинг билимга чанқоқлиги, интилишини кўриб жуда севиндим. Ёшларга замонавий фанларни ўзлаштириш учун кенг имкониятлар яратилган, уларда хорижий тилларни ўрганишга қизиқиш кучли экан. Бу яқин келажакда албатта ўз мевасини беради.

    Мамлакатингизда менга кўрсатилган самимий ҳурмат учун ғоят миннатдорман. Ўзбекистон Миллий университети фахрий доктори унвонининг берилиши, янги очилган Тармоқлараро молекуляр биология лабораториясига номим берилгани мен учун катта шарафдир.

    Америкага ўзим билан Ўзбекистон байроғини олиб кетаман. Мен ўзбек ёшларини туркий давлатлар ёшлари учун қурган марказимизда, Америкада кутаман. Мен турк дунёси ёшлари Нобель мукофотларини шу Ватан тупроғида туриб олишларини хоҳлайман.

    Билим олиш ёки тадқиқотлар учун хорижга борсангиз ҳам, охир-оқибат албатта ўз Ватанингизга қайтинг, олган билимларингизни юртингиз равнақи учун сарфланг. Муваффақият Нобель мукофотини олиш эмас, балки Ватанингизга, халқингизга ва инсониятга хизматда бўлишдир. Хоҳ оддий бир касб эгаси, хоҳ Нобель лауреати бўлинг — ўз вазифангизни мукаммал бажарсангиз, халқингиз сиздан рози бўлса, чинакам мукофот шудир!

    08.11.2018, 10:02   Изоҳ (0)   23686
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Олмаота—Тошкент йўналишидаги автобусга ўқ узилди

    08.11.2018, 09:56

    «Дарё» суриштируви: Андижон халқаро аэропорти ёпиладими?

    08.11.2018, 09:48

    Ўзбекистонлик моделлар Сеулдаги Asia Model Festival халқаро модалар фестивалида қатнашади

    08.11.2018, 09:35

    Андижонда турли ёшдаги 450 бола ҳалигача туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома олмагани аниқланди

    08.11.2018, 09:22

    Норов: келаси йил Ўзбекистонга Жанубий Корея президенти ташриф буюради

    08.11.2018, 09:08

    Малайзиянинг Serba Dinamik компанияси Ўзбекистонда 250 млн долларлик каустик сода заводини қурмоқчи

    08.11.2018, 08:54
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 

     

    Тавсия этамиз

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42
    Audio Icon

    Космосдан қуруқликкача: АҚШнинг “Олтин гумбаз” ракета қалқони 4 қатламдан иборат бўлади

    13 август, 13:39
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Шавкат Мирзиёев пахта “спекуляцияси” билан шуғулланаётганларни танқид қилди

    Ўзбекистон | 13 август, 14:46

    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 

    Реклама | 13 август, 13:45

    Мисрдаги тилла билан қопланган энг қадимги мумиё қандай кўринишда? (фото)

    Илм-фан | 13 август, 14:45

    Швейцарияда тезликни оширган ҳайдовчи 110 минг доллар жаримага тортилди

    Дунё | 13 август, 14:30

    Сурхондарёдаги пропан заправкада портлаш юз берди (видео)

    Ўзбекистон | 13 август, 14:30

    Таэквондочи Трамп, самбо билан профессионал шуғулланган Путин ва қора белбоғ соҳиби Тўқаев: спорт унвонларига эга давлат раҳбарлари ҳақида биласизми?

    Спорт | 13 август, 14:24

    “Муллалар ҳаётингизни издан чиқаришига йўл қўйманг”: Нетаньяху эронликларни исёнга чақирди

    Дунё | 13 август, 14:09

    АҚШ собиқ президентига тегишли уй 5,28 миллион долларга сотилди (фото)

    Лайфстайл | 13 август, 13:51

    Космосдан қуруқликкача: АҚШнинг “Олтин гумбаз” ракета қалқони 4 қатламдан иборат бўлади

    Дунё | 13 август, 13:39
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.