Ўзбекистоннинг биринчи бош вазири Файзулла Хўжаевнинг номи Россияда яқинда очилган Репрессия қурбонлари хотира деворидаги рўйхатдан жой олди, деб ёзади «Podrobno.uz» «Мемориал» ҳуқуқни муҳофаза қилиш жамиятига таяниб.
Шу тариқа, рўйхат шарофати билан Ўзбекистоннинг таниқли давлат ва жамоат арбоби дафн қилинган жой номаълумлиги борасидаги барча шубҳаларга нуқта қўйилди, дейилади хабарда.
Хотира рўйхати СССР Ички ишлар халқ комиссариатининг «Коммунарка» махсус объектида — халқ комиссари Генрих Ягоданинг собиқ дала ҳовлиси жойидаги отиш полигонида очилган.
Файзулла Хўжаев Ғарб тарихчилари томонидан 1920—30 йилларнинг энг самарадор менежерларидан бири сифатида тан олинган. Унинг даврида Ўзбекистонда 400 га яқин саноат объектлари қурилган.
Хотира деворидан Ўзбекистоннинг яна бир раҳбари — Акмал Икромов исм-шарифи ҳам ўрин олган.
Изоҳ (0)