• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12586.41
    • RUB160.42
    • EUR14758.82
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Олий Мажлисда куз-қиш мавсумига тайёргарлик масаласи бўйича «Ҳукумат соати» ўтказилди

    Олий Мажлис Қонунчилик палатаси фаолиятида таркиб топган янги анъанага кўра, «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Регламенти тўғрисида»ги ҳамда «Парламент назорати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига асосан 2018 йил 7 ноябрь куни навбатдаги «Ҳукумат соати» ўтказилди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

    Фото: «Газета.uz»

    Фото: «Газета.uz»

    Депутатларнинг ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳа аҳволини ўрганиш юзасидан олиб борган ишлари ҳамда жойларда аҳоли томонидан кўтарилган масалалардан келиб чиқиб, қуйи палатадаги депутатлар бирлашмалари таклифларига кўра, «Ҳукумат соати»да кўриб чиқиш учун иккита масала — «2018—2019 йиллар куз-қиш даврида коммунал соҳа ташкилотлари, қозонхоналар, кўп хонадонли турар жой бинолари ва ижтимоий соҳа объектларини барқарор ишлашга тайёрлаш бўйича амалга оширилаётган ишларнинг аҳволи тўғрисида»ги ҳамда «2018—2019 йиллар куз-қиш даврида аҳолини барқарор нархларда ва узлуксиз равишда асосий турдаги қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш ҳамда бу борадаги захирани шакллантириш юзасидан амалга оширилаётган ишларнинг бориши тўғрисида»ги масалалар киритилди.

    Мазкур масалалар юзасидан депутатлар саволларига атрофлича жавоб бериш учун Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳамда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги мутасадди раҳбарлари Қонунчилик палатасига таклиф этилди.

    Тадбирда ҳукумат вакиллари депутатлар томонидан қўйилган масалалар юзасидан қисқача маълумот бериб, сўнгра уларнинг саволларига батафсил жавоб қайтардилар.

    «Ҳукумат соати» аввалида депутатлар Ўзбекистон Республикаси уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири Музаффар Солиевга мазкур вазирлик ўтган давр мобайнида соҳани тубдан яхшилаш, муаммоларни бартараф қилишга доир чора-тадбирлар доирасида соҳанинг қонунчилик асосини замон талабларига кўра такомиллаштириш борасида етарлича ташаббус кўрсатмаётгани хусусида саволлар билан мурожаат этди.

    Ўз навбатида, вазир депутатларнинг танқидий руҳдаги саволларига жавоб қайтарар экан, бу борадаги муаммо ва камчиликларни қайта кўриб чиқиш, аввало, соҳанинг ҳуқуқий жиҳатларини такомиллаштириш мақсадга мувофиқ эканини таъкидлади.

    Шу билан бирга, вазир ахборотида қайд этилишича, 2018—2019 йиллар куз-қиш даврида коммунал соҳа ташкилотлари, қозонхоналар, кўп хонадонли турар жой бинолари ва ижтимоий соҳа объектларини барқарор ишлашга тайёрлаш бўйича муайян ишлар амалга оширилган. Жорий йилнинг 29 октябрь ҳолатига республика бўйича кўп хонадонли уй-жойларни куз-қиш мавсумига барқарор тайёрлаш бўйича Дастур билан белгиланган 7657 та уйнинг 7621 таси жорий ва мукаммал таъмирланиб, куз-қиш мавсумига тайёрланган.

    Мазкур тадбирларни амалга ошириш учун тижорат банклари томонидан 546,5 миллиард сўм маблағ ажратилган. Тегишли дастур асосида 181,3 километр ичимлик суви тармоқлари мукаммал ва 610,9 километр ичимлик суви тармоқлари жорий таъмирланган.

    2018 йил январь—октябрь ойлари давомида электр энергияси таъминоти бўйича 2014 та трансформатор пунктида, 5834,2 километр электр узатиш тармоғида қурилиш ва таъмирлаш ишлари олиб борилган. Аҳоли ва ижтимоий соҳа муассасалари табиий газ таъминотини яхшилаш учун 41,7 километр қувур капитал таъмирланган ва 95,9 километр қувур реконструкция қилинган.

    2018 йил бошидан буён жойларга 632,7 минг дона маиший газ баллонлари, аҳоли хонадонлари учун 321569,2 тонна суюлтирилган газ, ижтимоий соҳа муассасаларига 284,9 минг тонна, аҳолига эса 433,2 минг тонна кўмир етказиб берилган. Ҳудудларда 51,7 минг тонна кўмир захираси шакллантирилган.

    Шу билан бирга, депутатлар вазир эътиборини бу соҳадаги ишлар самарадорлигини ошириш лозимлигига қаратди.

    «Ҳукумат соати»да навбатдаги масала юзасидан сўзга чиққан Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири Баҳодир Юсупов жорий йилнинг куз-қиш даврида аҳолини барқарор нархларда, асосий турдаги қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш, бу борадаги захирани шакллантириш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш хусусида ахборот берди.

    Таъкидланганидек, ҳозирги кунда мамлакатда озиқ-овқат маҳсулотлари ҳажми кўпайишига эришилмоқда. Хусусан, 2018 йил охиригача 11,2 миллион тонна сабзавот, 2,9 миллион тонна картошка, 2,7 миллион тонна мева, 2,1 миллион тонна полиз ва 1,7 миллион тонна узум йиғиб-териб олиниши кўзда тутилган. Умуман, ўтган йилга нисбатан 1,4 миллион тонна кўпроқ ялпи ҳосил олиш режалаштирилган.

    Мева-сабзавот, полиз, узум ва бошқа қишлоқ хўжалик маҳсулотларини экспорт қилиш ҳажми ҳам ортмоқда. 2018 йилнинг 9 ойида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 190 миллион доллар кўпроқ, яъни 587 миллион доллари қийматидаги 972 минг тонна (ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 351 минг тоннадан ортиқ) янги ва қуритилган мева-сабзавот, полиз ва узум маҳсулотлари экспорт қилинишига эришилди.

    Шу билан бирга, депутатлар Президентнинг тегишли қарорлари асосида республикада паррандачилик, балиқчилик, асаларичилик, картошкачилик, лимончиликни ривожлантириш борасида ҳам тизимли ишлар олиб борилаётганини эътироф этди. 2017 йилга нисбатан парранда гўшти (179 минг тонна) ва тухум ишлаб чиқариш (7,1 миллиард дона) 6 фоизга, балиқ етиштириш (150 минг тонна) 30 фоизга, картошка етиштириш (3 миллион тонна) 7 фоизга, лимон етиштириш (30 минг тонна) 43 фоизга, асал ишлаб чиқариш (17 минг тонна) 38 фоизга ошиши кутилаётгани аҳолини озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш даражасини яхшилаш имконини беради.

    Хўжаликлар томонидан буюртмалар бўйича етказиб берилган, хорижга экспорт қилинган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларидан ташқари ҳозиргача 25 минг тоннага яқин картошка, 30 минг тоннадан ортиқ пиёз, 15 минг тоннадан ошиқ сабзи ва 6 минг тоннадан зиёд гуруч захираси яратилган.

    «Ҳукумат соати» якунида Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан бу соҳадаги ишлар янада самарали ташкил этилиши лозимлиги таъкидланди. Ушбу соҳаларда амалга оширилаётган ишлар юзасидан самарали парламент назоратини таъминлашга келишиб олинди.

    08.11.2018, 10:41   Изоҳ (0)   8627
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистон ва Россия синов лойиҳаси доирасида миллий валюталардаги ҳисоб-китоблар устида ишлайди

    08.11.2018, 10:18

    Азиз Санжар: Муваффақият Нобель мукофотини олиш эмас, балки Ватанингизга, халқингизга ва инсониятга хизматда бўлишдир

    08.11.2018, 10:02

    Олмаота—Тошкент йўналишидаги автобусга ўқ узилди

    08.11.2018, 09:56

    «Дарё» суриштируви: Андижон халқаро аэропорти ёпиладими?

    08.11.2018, 09:48

    Ўзбекистонлик моделлар Сеулдаги Asia Model Festival халқаро модалар фестивалида қатнашади

    08.11.2018, 09:35

    Андижонда турли ёшдаги 450 бола ҳалигача туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома олмагани аниқланди

    08.11.2018, 09:22
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Рамзан Қодировнинг вояга етмаган ўғли уйланди

    Дунё | 29 июн, 23:40

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “ПСЖ” Месси бошчилигидаги “Интер Майами” дарвозасига жавобсиз 4 та гол урди

    Спорт | 29 июн, 23:09

    “Уй олди-сотдисини нақдсиз шаклга ўтказмоқчимиз” — Мубин Мирзаев

    Ўзбекистон | 29 июн, 23:05

    Озарбайжон Россия бош вазири ўринбосари ташрифини бекор қилди

    Дунё | 29 июн, 23:00

    “Насия бозорини давлат томонидан тартибга солиш режалаштирилган” — Тимур Ишметов

    Иқтисодиёт | 29 июн, 22:30

    Суперлига. “Бухоро” “Шўртан”ни ишончли ҳисобда мағлуб этди

    Спорт | 29 июн, 22:15

    Эрон МАГАТЭ раҳбари учун ядровий объектларга киришни ёпди

    Дунё | 29 июн, 22:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.