6 ноябрь, сешанба куни Европа Чемпионлар Лигасининг 4-тури доирасида Юрген Клопп етакчилигидаги «Ливерпуль» жамоаси сафарда Сербиянинг «Црвена Звезда» клубига 0:2 ҳисобида имкониятни бой берди.
Шу тариқа «Ливерпуль» биринчи марта Чемпионлар Лигасининг сафардаги кетма-кет 3 ўйинида ютқазди.
Шунингдек, «Црвена Звезда»нинг кечаги муваффақияти серб клубларининг Чемпионлар Лигаси мусобақаси ташкил этилган –1992 йилдан бери қўлга киритган илк ғалабаси бўлди. Бунгача Сербия клублари ЕЧЛда 15 та учрашув ўтказиб, ғалаба қозона олмаганди.
Изоҳ (0)