Бугун, 6 ноябрь санасида футбол бўйича Европа Чемпионлар Лигаси мусобақасининг 4-тур баҳслари бошланади. 4 та гуруҳ жамоалари бугуннинг ўзида 4-тур баҳсларини ўтказади.
Жумладан, «А» гуруҳида «Монако» ўз майдонида «Брюгге»ни қабул қилади. «Атлетико Мадрид» эса сафардаги йирик мағлубият учун «Боруссия Дортмунд» билан ҳисоб-китоб қилишга уруниб кўради.
«B» гуруҳида эса «Интер» Миланда Каталониянинг «Барселона» клуби билан жавоб учрашувида майдонга тушади. Иккинчи беллашувда «Тоттенҳэм» Лондонда «ПСВ Эйндховен» билан куч синашади.
«C» гуруҳида пешқадам «Ливерпуль» сафарда «Црвена Звезда» билан баҳс олиб боради. Иккинчи ва учинчи ўринлардаги «Наполи» ва ПСЖ эса Неаполда ўзаро ҳисоб-китоб қилиш учун майдонга тушади.
«D» гуруҳида Туркиянинг «Галатасарой» жамоаси сафарда «Шальке-04»га қарши баҳс олиб борса, «Порту» ўз майдонида Москванинг «Локомотив» клубини имтиҳондан ўтказади.
Чемпионлар Лигаси
4-тур беллашувлари
6 ноябрь, сешанба
«А» гуруҳи
Изоҳ (0)