Бугун, 6 ноябрь санасида AIBA’нинг сайланган янги президенти ўзбекистонлик Ғофур Раҳимов Тошкентга келди, деб хабар беради МОҚ матбуот хизмати.
Раҳимовни Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида Жисмоний тарбия ва спорт вазири Дилмурод Набиев ва Миллий олимпия қўмитаси президенти Умид Аҳмаджонов кутиб олди.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 2—3 ноябрь кунлари Москва шаҳрида Халқаро ҳаваскорлар бокс ассоциациясининг конгресси бўлиб ўтди. Конгресснинг иккинчи кунида ўтказилган сайловда Ғофур Раҳимов AIBA президентлиги сайланди. У 86 та овоз олиб, қозоғистонлик Серик Қўноқбоевни ортда қолдирди.
Маълумот учун, Ғофур Раҳимов энди AIBA президенти лавозимида 2022 йилгача ишлайди.
Изоҳ (0)