Ўзбекистонда баҳонинг белгиланиши соҳасидаги ислоҳотлар ва айирбошлаш курси пасайишининг кечиктирилган самаралари 2018 йилда инфляция ўсишига олиб келди, аммо у 2019 йилда пасайиши кутилмоқда. Бундай хулосага Халқаро валюта жамғармаси мутахассиалари «Кавказ ва Марказий Осиё минтақавий иқтисодиётини ривожлантириш истиқболлари» ҳисоботида келди, деб ёзади Spot.
Ресурслар ва кадрлар учун рақобат туфайли, йирик давлат секторига эга мамлакатларга динамик хусусий сектор яратиш қийин бўлиши мумкин.
Масалан, минтақа банк секторининг умумий кредити дунёнинг таққосланувчи қисмларидагидан анча паст бўлса-да, давлат компаниялари ушбу кредитнинг катта қисмини қўлга киритади, бу айниқса Ўзбекистонда яққол кўзга ташланади.
Давлат ролининг камайтирилиши хусусий сектор учун ресурсларни бўшатиши ва унинг фаол ривожланишига имкон бериши мумкин.
Хусусий секторнинг ўсишини минтақавий ва глобал иқтисодий интеграцияни чуқурлаштиришга қаратилган ислоҳотлар воситасида ҳам рағбатлантириш мумкин.
Изоҳ (0)