«Тошкент—Термиз—Тошкент» йўналишида қатнаётган 4/3-сонли йўловчи поезди жорий йил 16 ноябридан бошлаб ҳафтанинг 3 кунида Термизгача қатновни амалга оширади. Бу ҳақда «Ўзбекистон темир йўллари» матбуот хизмати маълум қилди.
Поезд ҳафтанинг жума, шанба ва якшанба кунлари соат 08:53 да Тошкент жанубий вокзалидан йўлга чиқиб, соат 20:19 да Термиз вокзалига кириб боради.
Шанба, якшанба ва душанба кунлари соат 06:40да ортга қайтиб, соат 18:26 да пойтахтга кириб келади.
Изоҳ (0)