Исроилнинг Levia Group компанияси Андижон вилоятида паррандачилик фабрикасини барпо этади. Унинг йиллик ишлаб чиқариш қуввати 14 тонна бройлер гўштига тенг. Бу ҳақда «Халқ сўзи» маълум қилди.
Шу йил май ойида исроиллик мутахассислар корхона қад ростлаши мўлжалланган жой билан танишиш мақсадида Андижонга келганди. Уларга танланган ҳудуд маъқул келган. Шундан сўнг танланган участкани ажратиш имконияти тасдиқланиб, маҳаллий мутасаддилар учун лойиҳа тақдимоти ҳам ташкил этилди
Ўзаро музокаралар якунида Levia Group компанияси ва «Ўзбекозиқовқатхолдинг» ХК ҳамкорликда қўшма корхона тузиши тўғрисидаги меморандум имзоланди. Қурилишнинг дастлабки қиймати 46 миллион долларни ташкил қилади.
Изоҳ (0)