Қашқадарё вилоят телевидениеси муҳаррири жорий йил 28 октябрь куни Қарши шаҳрида 3,5 миллион сўмни фирибгарлик йўли билан олаётган вақтда ушланди. Бу ҳақда «Turon 24»га Қарши шаҳар прокуратураси маълум қилди.
Прокуратура хабарига кўра, исмининг фақат бош ҳарфлари ошкор қилинган шахс Касби туманидаги умумий ўрта таълим мактабларининг бирида ўқитувчи бўлиб ишлаб келаётган фуқаронинг мактаб директори бўлишига ёрдам беришини айтган. Хизмати эвазига эса 3,5 миллион сўм пул талаб қилган.
Журналист Давлат хавфсизлик хизмати вилоят бошқармаси ва Қарши шаҳар прокуратураси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида талаб қилинган пулни олаётган пайтида қўлга олинган.
Мазкур иш юзасидан тергов-суриштирув ҳаракатлари бошланди.
Изоҳ (0)