• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12586.41
    • RUB160.42
    • EUR14758.82
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда тадбиркорлар йил бошидан бери «Шахсий кабинет»лари орқали 6,5 трлн сўм солиқ тўлади

    Давлат солиқ қўмитасининг «Электрон давлат хизматлари — My.soliq.uz» портали орқали 35 турдаги электрон давлат хизматлари кўрсатилмоқда. Бу ҳақда «Дарё»га қўмита жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими маълум қилди.

    Фото: Давлат солиқ қўмитаси

    Фото: Давлат солиқ қўмитаси

    Электрон давлат хизматларидан 15 таси ахборот давлат хизматлари, 20 таси интерактив давлат хизматлари таркибига киради. Порталда юридик, жисмоний шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар учун солиқ тўловчининг «шахсий кабинет»лари жорий этилган.

    Солиқ тизимидаги интерактив хизматлар орқали солиқ тўловчининг «шахсий кабинети» ёрдамида мурожаатларни йўллаш, солиқ органларида ҳисобга туриш, назорат-касса машиналарини рўйхатдан ўтказиш, ортиқча солиқ тўловларини қайтариш тўғрисида аризаларни жўнатиш, солиқ ҳисоботлари ва декларацияларни электрон кўринишда юбориш, солиқ қарзи мавжуд эмаслиги, солиқ органларида ҳисобга турганлиги (СТИР), Ўзбекистон Республикаси резиденти бўлганлиги тўғрисида ва бошқа маълумотномаларни олиш мумкин.

    Шу билан бирга, солиқ тўловчига ҳисобланган, у томонидан тўланган суммалар, солиқ қарзи, ортиқча тўлов, пенялар ҳамда бюджет ва бюджетдан ташқари мақсадли жамғармалар билан ҳисоб-китоблар тўғрисидаги маълумотларни ҳам Давлат солиқ қўмитасининг ахборот ресурсларидан бевосита олиш имконияти яратилган. Бу эса солиқ органи ходими ва солиқ тўловчилар ўртасидаги муносабатларни замонавий воситалар ёрдамида ривожлантиришга, солиқ органларига ортиқча келиб-кетишларни камайтиришга хизмат қилмоқда.

    Фото: Давлат солиқ қўмитаси

    Фото: Давлат солиқ қўмитаси

    Солиқ тўловчилар томонидан давлат солиқ хизмати органлари ходимлари билан мулоқотсиз кўринишда 2018 йил бошидан «My.soliq.uz» порталидаги солиқ тўловчиларнинг «шахсий кабинет»ларига жами 600 мингдан ортиқ фойдаланувчи томонидан 11 миллиондан ортиқ мурожаат бўлган. «Шахсий кабинет»лар орқали тадбиркорлик субъектлари томонидан 6,5 триллион сўм миқдоридаги солиқлар электрон шаклда тўланди.

    Эндиликда солиқ тўловчилар ва солиқ хизмати органлари ўртасидаги электрон шаклда амалга оширилмаётган жараёнларни электрон кўринишга ўтказиш юзасидан ҳам амалий ишлар олиб борилмоқда.

    Жумладан:

    Чирчиқ шаҳри, Навоий ва Сирдарё вилоятларида электрон ҳисобварақ-фактураларни мажбурий тарзда расмийлаштиришни жорий этиш бўйича эксперимент ўтказилаётган бўлиб, унинг натижалари бўйича мазкур механизмни бутун мамлакат бўйлаб тизимли равишда амалга ошириш;

    Жисмоний шахслар — Ўзбекистон Республикаси резидентлари, солиқ солиш объекти вужудга келганда давлат солиқ хизмати органига ҳисобга қўйиш тўғрисидаги аризани тақдим этиш;

    Республика солиқ тўловчиларининг ягона реестрига киритилган юридик ва жисмоний шахслар — Ўзбекистон Республикаси норезидентлари ҳисобга қўйилган жойдаги давлат солиқ хизмати органига ҳисоб маълумотларидаги ҳар қандай ўзгаришлар ҳақида маълум қилиш;

    Давлат солиқ хизмати органлари томонидан ўтказилаётган камерал назорат жараёнида солиқ ҳисоботини тўлдиришда хатоликларга йўл қўйилганлиги ёки тақдим этилган солиқ ҳисоботи ва давлат солиқ хизмати органлари маълумотлари ўртасида аниқланган зиддиятлар бўйича тегишли тузатишлар киритиш бўйича хабардор қилиш;

    Ортиқча тўланган солиқ суммасини мазкур солиқ тури бўйича пеня ва жарималарни узиш асосида ҳисобга олинганда, солиқ тўловчига бу ҳақда хабарнома бериш;

    Солиқ тўловчига солиқ қарзини узиш бўйича талабнома бериш;

    Ундирувни солиқ тўловчининг мол-мулкига қаратиш тўғрисидаги даъво аризаларни юбориш;

    Солиқ қарзини дебитор ҳисобидан ундирилиши юзасидан қарздорнинг дебиторлари «шахсий кабинети»га электрон билдиришномалар юбориш ва бошқа мулоқотларни электрон шаклга ўтказиш.

    Давлат солиқ хизмати органлари томонидан яратилган ушбу имкониятлар солиқ тўловчилар, айниқса, тадбиркорлик субъектларининг солиқ органларига ташрифларини камайтириш, вақт ва сарф-харажатларини тежашга, тадбиркорлик фаолияти самарадорлигини оширишга хизмат қилмоқда.

    06.11.2018, 23:45   Изоҳ (0)   8900
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Muller Martini вакиллари ўзбекистонлик матбаачилар учун семинар-тренинг ўтказди

    06.11.2018, 23:20

    Қашқадарёда вилоят телевидениеси муҳаррири 3,5 млн сўм пора билан қўлга тушди

    06.11.2018, 23:12

    Исроил компанияси Андижонда паррандачилик фабрикаси барпо этади

    06.11.2018, 23:08

    Шаҳрисабзда Халқ банкига маст ҳолатда кириб, жанжал қилган фуқаро қўлга олинди (видео)

    06.11.2018, 19:53

    НамMTИ олимлари Тожикистондаги олий ўқув юрти фахрий профессори бўлди

    06.11.2018, 18:45

    Остонада Ўзбекистон тадбиркорларининг савдо-кўргазма маркази иш бошлади

    06.11.2018, 18:30
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Бред Питтнинг Лос Анжелесдаги уйига ўғри тушди

    Лайфстайл | 29 июн, 13:35

    Путин Россия ҳарбий харажатларни камайтиришини айтди

    Дунё | 29 июн, 13:15

    Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришга тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиш рағбатлантирилади

    Ўзбекистон | 29 июн, 12:55

    Келиб чиқиши қироллик сулоласига бориб тақаладиган Голливуд юлдузлари

    Шоу-бизнес | 29 июн, 12:35

    Илия Топурия — UFC енгил вазн тоифасининг янги чемпиони (видео)

    Спорт | 29 июн, 12:07

    Машҳурлар ҳаяжонни қандай енгади: Зендая, Гарри Стайлс ва Меган Марклнинг шахсий усуллари

    Лайфстайл | 29 июн, 11:30

    30 йил аввалги йирик ҳисобнинг такрорланиши, турнир жадвалидаги илгарилаш: “Навбаҳор” ва “Машъал” ўйинидан фотогалерея

    Спорт | 29 июн, 10:51
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.