Озарбайжон Халқаро банки собиқ президентининг рафиқаси Замира Гажиева бойлигининг келиб чиқишини текшириш ишлари доирасида ҳибсга олинди, деб ёзади «MK.ru».
Тегишли қарор Озарбайжон ҳукумати сўрови билан Лондон Магистрат суди томонидан қабул қилинди.
55 ёшли аёл экстрадиция қилиниши мумкин.
Аввалроқ Гажиева ҳашаматли ҳаёт тарзи билан полиция диққатини тортган эди. Октябрь бошида Британиянинг Жиноятчиликка қарши кураш миллий агентлиги унинг бойлиги манбаларини ошкор этишни талаб қилган эди.
Изоҳ (0)