Facebook ижтимоий тармоғи АҚШ президенти Дональд Трамп штаби томонидан Конгрессга оралиқ сайловлар олдидан эълон қилинган видеороликни блокировка қилди, деб хабар берди «Meduza».
Қайд этилишича, ижтимоий тармоқ маъмурияти «айлантириш»га 20 мингдан 80 минг долларгача сарфланган видеороликни ирқчилик руҳида деб топган.
Гап Гондурасдан Мексика чегараси ва АҚШга йўл олган қочоқлар карвони ҳақида кетмоқда. Унинг иштирокчилари америкаликларга хавф туғдирувчи жиноятчилар сифатида кўрсатилган.
Трамп ўтган ҳафтада иммигрантлар учун бошпана бериш ҳуқуқини қатъийлаштиришга сўз берди. Унинг фикрича, қочоқлар Америка ҳукуматида ўз ватанидаги ҳаёт ҳақида нотўғри фикр уйғотмоқда.
Изоҳ (0)