Россия ўзининг Ойга оид дастури доирасида Ернинг табиий йўлдоши устки қисмида узоқ муддат хизмат қилувчи база ташкил этиб, Ойни робот-аватарлар ёрдамида ўрганишни режалаштирмоқда, деб хабар берди «РИА Новости».
«Гап узоқ муддатда барпо этиладиган база ҳақида кетмоқда. Бироқ асосан бу роботлашган тизимга, Ой устида топшириқларни бажарадиган аватарларга ўтиш деганидир», — дейди Роскосмос бошлиғи Дмитрий Рогозин.
Унинг қайд этишича ушбу топшириқ кенг кўламли ва масъулиятли бўлиб, у 60—70 йилларда АҚШнинг Ой дастури доирасидаги долзарб масала бўлган.
Роскосмос бошлиғи мураккаб операциялар бажариладиган базани қуриш қачон тўлиқ амалга оширилишини ошкор қилмаган.
Изоҳ (0)