Россиянинг Камчатка ўлкаси Мильковск туманида 15 ёшли ўспиринни айиқ ғажиб ўлдирди, деб хабар берди «Интерфакс».
Фожиа Лазо қишлоғидан олти километр узоқликда юз берди.
«Айиқ 13 ва 15 ёшли ўсмирларга ташланган. Улар ўша пайтда сув ташиб уйга қайтаётган эди. Ўғил болаларнинг кичиги айиқ ҳужумидан қочиб кетишга муваффақ бўлган, каттаси эса ҳалок бўлган», — дейилади хабарда.
Қайд этилишича, ўсмирларга ҳужум қилган айиқни овчилар отиб ташлаган.
2018 йилда Камчаткада инсонлар ҳаётига хавф солган 60 дан ортиқ айиқлар отиб ташланган.
Изоҳ (0)