Украина Олий радаси депутати Андрей Лозовой Чехияда қалбаки евролар билан тўлов қилишга уринганлик учун қўлга олинди. Бу ҳақда унинг ўзи Facebook’даги саҳифаси орқали маълум қилди.
Ҳодиса Прага аэропортида юз берди. Лозовойнинг сўзларига кўра, у Duty Free’да онаси учун совға олмоқчи бўлган, аммо кассада пуллар қалбаки эканлиги маълум бўлган. Чехия қонунчилигида қалбаки пул билан ҳисоб-китоб қилиш уни ишлаб чиқаришга тенглаштирилади, шу сабабдан депутатни қўлга олишди. Уни самолётдан олиб қолиб, яқин орадаги полиция участкасига олиб кетишган ва саккиз соат ҳибсда сақлашган.
Киевдан жўнаб кетишда Лозовойнинг ёрдамчиси шаҳардаги валюта айирбошлаш шохобчаларидан бирида пулларни алмаштирган. Ҳодисадан хабар топгач, у ўша жойга қайтиб борган, аммо «шохобча» ғойиб бўлган. Фирибгарларни Украина полицияси қидирмоқда, Чехияда Лозовойни жабрланувчи деб топиб, қўйиб юборишди.
Изоҳ (0)