• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари маълумотларини рақамлаштириш мумкинми?

    Тасаввур қилинг дўконга кириб, танлаган маҳсулотингизнинг штрих коди устидан телефон юргизсангиз, ушбу маҳсулот ҳақида тўлиқ маълумот сизга тақдим этилмоқда. Телефонингизда маҳсулотнинг аниқ қачон ишлаб чиқарилган санаси, ким томонидан, қандай усуллар билан растагача етиб келгани ҳақидаги маълумотлар муҳайё бўлади. Бу трек-энд-трейси дастурининг шарофати бўлиб, ушбу дастур яқин йиллар ичида Ўзбекистонда ҳам қўлланилиши мумкин, дейилади ЎзА хабарида.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    Британиянинг Crown Agents компанияси айнан шу ва бошқа янги инновацион ечимларни Ўзбекистонда турли тармоқларда қўллашни режалаштирган.

    Компаниянинг Марказий Осиё минтақаси бўйича менежери Лариса Кокареванинг айтишича бу дастур фермер даласидан то дўкон растасигача бўлган йўлнинг лицензияланишини талаб этади. Бу эса ўз-ўзидан ҳудудда очиқ иқтисодиётнинг юзага келишига туртки беради. Ўзбекистонда ҳам бу усулни қўллаш мумкин. Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини харидорга етказиб беришда блокчейн усулидан фойдаланиш орқали, уларни экспорт қилиш салоҳиятини ҳам ошириш енгиллашади. Европа бозорларида қўллана бошланган бу усул, маҳсулотга нисбатан харидорнинг ишончи ортишига ёрдам беради. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ташқи бозорларга олиб чиқишда эса бу жуда муҳим саналади.

    Маҳсулотни ишлаб чиқарувчидан харидоргача бўлган йўлини электронлаштириш дори воситалари сотувида ҳам анча қўл келади. Харидор сотиб олмоқчи бўлган дори воситасининг дорихонагача бўлган йўлини билишга қизиқиши табиий.Бу «занжирли» йўлни амалга оширишда Crown Agents компанияси Ўзбекистон билан ҳамкорлик қилиш ниятида. Компания мамлакатдаги қишлоқ хўжалиги имкониятлари ва уларга инновацион технологияларни жалб қилиш йўлларини ўрганмоқда. Crown Agents’нинг халқаро эксперти Екатерина Силантьеванинг фикрича бу усул камида беш йил ичида Ўзбекистонда тўлиқ амалга оширилиши кутилмоқда.

    «Технологиялар тез янгиланиб боради. Камида 2 йил ичида трек-энд-трейси усулини иқтисодиётда қўллаб, уни тўлиқ амалга ошиш муддатини 5 йил деб белгилаш лозим. Акс ҳолда у ўз долзарблигини йўқотади. Чунки технологиялар кун сайин янгиланиб бормоқда », — дейди Екатерина Силантьева.

    Маълумот учун: Crown Agents Компанияси, 185 йилдан буён фаолият юритиб келади. Марказий Осиёда эса 25 йилдирки Туркманистон, Қирғизистон, Қозоғистон каби давлатларда турли лойиҳаларни жорий этяпти. У Марказий Осиёдаги фаолияти давомида миқдори 700 миллион долларга тенг 32 та лойиҳани амалга оширган. Халқаро компания дунё бўйлаб турли мамлакатлар ҳукуматларига барқарорликни таъминлаш, соғлиқни сақлаш тизимини яхшилашга йўналтирилган консалтинг хизматларини ҳам кўрсатиб келади.

    05.11.2018, 09:33   Изоҳ (0)   9465
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Қорақалпоғистондаги «Сайгачий» қўриқхонасига тақиқ белгилари ўрнатилди

    05.11.2018, 08:45

    Тошкентда «Вино санъати» фестивали ўтказилади

    05.11.2018, 08:15

    «Дарё» суриштируви: Ургутда мактаб директорининг ўлдирилишига нима сабаб бўлди?

    04.11.2018, 17:15

    Тошкентда эркак аёлдан 25 минг доллар олиб ўз эҳтиёжи учун ишлатиб юборди

    04.11.2018, 16:13

    Ўзбекистонда телефон қўнғироғисиз тез ёрдам чақириш имконияти туғилди

    04.11.2018, 15:54

    Тошкентда корхона раҳбари номига 2,3 млрд сўм кредит олиб, ўзлаштириб юборган МЧЖ директори ушланди

    04.11.2018, 15:35
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трампга қарши иш олиб борган прокурорга нисбатан тергов бошланди

    Дунё | 3 август, 20:24

    Винисиуснинг режалари барбод бўлди

    Спорт | 3 август, 19:34

    Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Туркманистонга боради

    Ўзбекистон | 3 август, 19:29

    Россияда 14 ёшли озарбайжонлик терактда айбланди (видео)

    Дунё | 3 август, 19:15

    Sea Breeze лойиҳасининг эгаси қандай мажбуриятларни ўзига олмоқда?

    Ўзбекистон | 3 август, 18:56

    Исроил мудофаа вазири бутун Ғазони босиб олишга чақирди (видео)

    Дунё | 3 август, 18:10

    Андижонда собиқ куёв қайнукасининг машинасини ёқиб юборди (видео)

    Ўзбекистон | 3 август, 17:47

    Сурия мудофаа вазирлиги ва АҚШ дастагидаги курдлар мамлакат шимолида юз берган тўқнашувда бир-бирини айблади

    Дунё | 3 август, 17:24
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.