Мисрда жамоат жойларида кўз учун жой қолдирилиб, юзни тўлиқ ҳолда ёпадиган бош кийими — ниқобни кийишни тақиқлаш ҳақидаги янги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар берди.
Ушбу қонунни бузганлар учун 1000 Миср фунти (56 доллар) миқдорида жарима белгилаш таклиф этилмоқда. Иккинчи марта қонунбузарлик содир этганлар учун сумма икки бараврга оширилади.
Таклиф ташаббускорларининг фикрича, бундай қонун лойиҳаси қабул қилиш учун «хавфсизлик соҳасида юз берган муаммолар» сабаб бўлган.
Шунингдек, бош кийимни жамоат жойларида кийишга тақиқ қўйиш учун Жазоир тажрибаси мисол тариқасида кўрсатилмоқда. Жазоирда ушбу қонун ёпиқ бош кийими фуқаронинг шахсини аниқлашда муаммолар юзага келтираётгани учун қабул қилинган эди.
Изоҳ (0)