Индонезиянинг Lion Air авиакомпанияси самолёти катта тезликка сувга урилиши оқибатида бўлакларга ажралиб кетган. Самолёт қора қутисидан олинган маълумотлар шундан дарак бермоқда, деб ёзади «Корреспондент.net».
Сувга тегиш чоғида Lion Air самолёти двигатели катта тезликда айланган. Хабарларга кўра, қора қутидан самолётнинг 69 та парвоз соати ҳақидаги маълумотлар ва унинг 1,9 мингта параметри ўрин олган.
Аммо учувчи кабинасига жойлаштириладиган ва экипаж суҳбатларини ёзиб оладиган борт ўзиёзари ҳали топилганича йўқ.
Шунингдек, самолётнинг сувга урилиб ҳалокатга учрагани ҳақидаги хулосалар бўлакларнинг қандай ҳолатда жойлашганига қараб ҳам чиқарилган. Улар сув юзасида 250 кв. м майдонда жойлашган. Шу билан бирга, парчалар бир-биридан кўпи билан 500 м радиусда жойлашган. Аниқлик киритилишича, самолёт сувга теккан вақтида шундай синади. Бундан ташқари, ҳаво кемаси портлаши чоғида унинг бўлаклари деформацияланган.
Индонезиянинг Lion Air авиакомпаниясига тегишли «Боинг» самолёти 29 октябрь куни, Жакарта аэропортидан ҳаво кўтарилганидан 13 дақиқа ўтиб Ява денгизига қулаган эди. Самолёт бортида 189 киши бўлган. Уларнинг бари ҳалок бўлган.
Изоҳ (0)