Microsoft корпорацияси асосчиси, миллиардер Билл Гейтс келгусида солиқ тизими ўзгариб, инсонларга иш ўрнини сақлаб қолиш имконини бериш мақсадида роботларга ҳам солиқ солинади, деб ҳисоблайди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
«Роботлар инсонларга қараганда кўпроқ товар ва хизматлар ишлаб чиқаришга ёрдам бераётгани учун меҳнат инсонлар учун ҳаётдаги асосий нарса бўлмай қолди. Агар биз камроқ ишласак, савол туғилади: Бўш вақтимизни қандай ўтказишимиз керак? Албатта, мен автоматлаштириш жараёнини сунъий равишда секинлаштиришимиз керак», — дейди у.
Бундан ташқари, Гейтснинг сўзларига кўра ривожланиш натижасида инсонларнинг тўлиқ ҳолда иш жойларини тарк этишига эришилмаслиги керак.
«Солиққа тортишдан асосий ғоя шундан иборатки, сиз капитал ёки иш кучидан солиқ олишингиз мумкин. Робот эса — cапитал. Ҳозир ишчи кучига бир қатор солиқлар мавжуд, масалан, даромад солиғи. Бироқ вақт ўтиши билан биз ишлаб чиқариш жараёнида инсон омилига талаб кучли бўлиши учун турли субсидияларга эга бўламиз», — дейди миллиардер.
Гейтснинг фикрига кўра, келгусида айнан моддий капитал ва бошқа мулклардан, хусусан роботлардан олинадиган солиқ ҳам ошиши керак. Унинг изоҳлашича, машиналарни сотиб олиш ва уларнинг иштирокида ишлаб чиқаришни ташкил этишга ҳеч қандай тақиқ бўлмайди.
Изоҳ (0)