Италияда сув тошқини оқибатида ҳалок бўлганлар сони 30 кишига етди, деб ёзади «Интерфакс» маҳаллий ҳукуматга таяниб.
Сицилияда бир оиланинг тўққиз аъзосига тегишли жасадлар топилган, улар орасида 1, 2 ва 15 ёшли болалар ҳам бўлган. Уларнинг уйини ўзанидан чиққан дарё оқизиб кетган, уч киши дарахтга чиқиб олиб, омон қолган.
Сицилияда тошқиндан жами 12 киши ҳалок бўлган.
Италия ташқи ишлар вазири Маттео Сальвини 4 ноябрь, якшанба куни жабрланган туманларни кўздан кечириб чиққач, миллий ҳудуд хавфсизлигини таъминлаш учун 40 миллиард евро зарурлигини маълум қилди.
Изоҳ (0)