Америкалик миллиардер ва SpaceX компанияси раҳбари Илон Маск Twitter’даги саҳифасида Лос-Анжелес остидан ўтувчи илк тезкор туннелнинг видеосини жойлаштирди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Маск июнь охирида туннел қурилиши бошланишини, кейинроқ у 10 декабрда очилишини эълон қилган. Маълумотларга кўра, туннелни қуриш билан Маскнинг яна бир компанияси The Boring Company шуғулланмоқда.
«Лос-Анжелес остидаги бутун туннел орқали ўтдим. Сафарим хавотирли ва узоқ давом этди. Туннелнинг 10 декабрда очилиши муносабати билан базмга тайёргарлик кўрмоқдамиз», — деб ёзди Маск.
Walked full length of Boring Co tunnel under LA tonight. Disturbingly long. On track for opening party Dec 10. Will be very one-dimensional.
— Elon Musk (@elonmusk) November 3, 2018
Изоҳ (0)