АҚШ Европа Иттифоқининг «иккита фронтда» — ҳам Эрон, ҳам АҚШ билан бизнес олиб боришига йўл қўймайди. Бу ҳақда Америка Давлат котиби Майк Помпео айтиб ўтди, деб ёзади «Корреспондент.net».
«Европа компанияларига бир вақтнинг ўзида ҳам АҚШ, ҳам Эрон билан бизнес олиб боришга рухсат берилмайди», — деб таъкидлади у.
Нашр эслатишича, 2 ноябрь куни АҚШ 2015 йилги ядро келишуви доирасида Эрондан олиб ташланган барча санкциялар қайта тикланишини эълон қилган эди.
Изоҳ (0)