Жанубий ва Шимолий Корея 4 ноябрь, якшанба куни кореялараро чегаранинг ҳар иккала томонидаги 22 та қўриқлов постида сариқ байроқларни кўтарди, деб ёзади «РИА Новости». Сентябрда эришилган келишувга кўра, улар пировардида йўқ қилиниши керак.
«Ушбу чора иккала мамлакат ҳарбий қўмондонлиги қўриқлов постларини йўқ қилиш ишлари қандай бораётганлигини кузатиш ва текшириш имкониятига эга бўлиши ва шу тариқа ўзаро ишонч ва шаффофликни оширишга қаратилган», — деди Жанубий Корея мудофаа вазирлиги вакили.
Аввалроқ Жанубий Корея ва КХДР ҳарбий идоралари вакиллари 19 сентябрь куни Пхеньянда бўлиб ўтган саммитда ноябрь охиригача қуролсизлантирилган ҳудудда чегаранинг ҳар битта томонида жойлашган 11 тадан кузатув пунктларини йўқ қилишга келишиб олгани хабар берилган эди.
Изоҳ (0)