Cиднейда келин-куёв ва уларнинг меҳмонларини олиб кетаётган автобус ёниб кетди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Ҳайдовчи тутун ҳидини сезгани, бироқ ҳаракатдан тўхтаганида автобус аланга олгани билдирилмоқда. Салонда бўлган 45 кишининг барчаси ташқарига чиқиб олишга улгурган.
Ҳайдовчи ёнғинни ўт ўчиргич ёрдамида бартараф этишга уринди, бироқ автобус саноқли дақиқаларда тўлиқ ёниб кетди.
Уни ва аланга туташган қўшни бинодаги ёнғинни ўчириш учун 6 та машина ва ўнлаб ўт ўчирувчилар керак бўлди.
Изоҳ (0)