Сицилияда 10 киши, жумладан, икки нафар бола тошқин қурбони бўлди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Фожиа 4 ноябрь, якшанбага ўтар кечаси Палермо провинциясининг Кастелдачча шаҳрида рўй берди. Шиддатли ёмғирлар туфайли маҳаллий Милича дарёси қирғоқдан чиқиб, соҳилдаги виллалардан бирини сув босди. Бутун бошли оила, жумладан, 1 ва 3 ёшли икки бола чўкиб кетди.
Сицилиянинг Викари қишлоғида ҳам 44 яшар эркак шунга ўхшаш ҳолатда ҳалок бўлди, яна 2 киши бедарак йўқолган ҳисобланмоқда.
Маҳаллий расмийлар қурбонлар сони ортиши мумкинлигини истисно этмади.
Изоҳ (0)