Ироқ пойтахтида юз берган туркум портлашлар оқибатида 8 киши ҳалок бўлди, 16 киши яраланди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Ал-Арабия телеканалига кўра, Бағдод шимолидаги Адан майдонида портловчи қурилма ишлаб кетган. 3 та портлаш шаҳар шарқида, бешинчиси шимолида рўй берди.
Бағдод жанубидаги дўконлар яқинида яна бир бомба ҳаракатга келтирилди.
Изоҳ (0)