Кеча, 3 ноябрь санасида футбол бўйича Англия премьер лигаси 11-туридан ўрин олган бир нечта учрашув бўлиб ўтди.
Жумладан, турнинг марказий ўйини Лондонда кечди. Унда «Арсенал» «Ливерпуль»ни қабул қилди. Биринчи бўлимда томонлар гол ура олмади. Иккинчи бўлимнинг 61-дақиқасида Жеймс Милнер ҳисобни очди. 82-дақиқада эса Александр Ляказетт гол уриб ҳисобни тенглаштирди. Шу тариқа ўйин 1:1 ҳисобида якунланди.
«Тоттенҳэм» эса «Вулверҳэмптон» майдонига сафар қилиб, ғалаба қозонди. Аввалига 27-дақиқада Эрик Ламела Сон Хён Миннинг узатмасидан сўнг ҳисобни очди. Орадан 3 дақиқа ўтиб бразилиялик Лукас Моура ҳисобни 0:2 кўринишига келтирди. Иккинчи бўлимнинг 61-дақиқасида Ҳарри Кейн ҳам ўз номига гол ёзиб қўйди. 68-дақиқада Рубен Невеш, 79-дақиқада эса Рауль Хименес пенальтидан гол уришга эришди. Шу тариқа ўйин «шпорлар»нинг сафарда 3:2 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.
Бугун, 4 ноябрь санасида «Манчестер Сити» ўз уйида «Саутҳэмптон»ни қабул қилса, «Челси» эса Лондонда «Кристал Пэлас»ни синовдан ўтказади.
Англия премьер лигаси
11-тур беллашувлари
3 ноябрь, шанба
«Борнмут»—«Манчестер Юнайтед» 1:2
Голлар: 1:0 – 11 Уилсон, 1:1 – 35 Марсиал, 1:2 – 90+2 Рэшфорд.«Кардифф Сити»—«Лестер» 0:1
Гол: 0:1 – 55 Грэй.«Эвертон»—«Брайтон» 3:1
Голлар: 1:0 – 26 Ришарлисон, 1:1 – 33 Данк, 2:1 – 50 Коулмен, 3:1 – 77 Ришарлисон.«Ньюкасл»—«Уотфорд» 1:0
Гол: 1:0 – 65 Перес.«Вест Ҳэм»—«Бёрнли» 4:2
Голлар: 1:0 – 10 Арнаутович, 1:1 – 45 Гудмундссон, 2:1 – 68 Фелипе Андерсон, 2:2 – 77 Вуд, 3:2 – 84 Фелипе Андерсон, 4:2 – 90 Эрнандес.«Арсенал»—«Ливерпуль» 1:1
Голлар: 0:1 – 61 Милнер, 1:1 – 82 Ляказетт.«Вулверҳэмптон»—«Тоттенҳэм» 2:3
Голлар: 0:1 – 27 Ламела, 0:2 – 30 Лукас Моура, 0:3 – 61 Кейн, 1:3 – 68, пенальти Рубен Невеш, 2:3 – 79, пенальти Хименес.4 ноябрь
Изоҳ (0)