Лондоннинг «Арсенал» футбол клуби собиқ ҳужумчиси Никлас Бендтнер 50 суткага озодликдан маҳрум этилди. Бу ҳақда «Коммерсантъ» хабар бермоқда.
Спортчининг адвокатлари суднинг ушбу қарори устидан апелляция бергани муносабати билан, футболчи юқори турувчи инстанциянинг якуний қарори чиққунига қадар қўйиб юборилди.
Футболчи ва такси ҳайдовчиси ўртасидаги можаро сентябрь ойида юз берган эди. Жанжал Бендтнер такси ҳайдовчиси хавфсизлик қоидаларини бузгани ва рулда ўтиргани ҳолда телефон орқали гаплашгани учун йўл ҳақини тўлашдан бош тортгани сабаб келиб чиққанди.
Никлас Бендтнер айни вақтда Норвегиянинг «Русенборг» клуби футболчиси саналади. У бунгача Англиянинг «Арсенал», Германиянинг «Вольфсбург» ва Италиянинг «Ювентус» клубларида тўп суришга улгурган.
Изоҳ (0)