Бугун, 3 ноябрь санасида футбол бўйича Англия премьер лигаси 11-туридан ўрин олган «Борнмут»—«Манчестер Юнайтед» баҳси ўз ниҳоясига етди.
Учрашувда ҳисобни 11-дақиқада мезбонлар ҳужумчиси Калум Уилсон очди. 35-дақиқада Антони Марсиал ҳисобни тенглаштирди. Иккинчи бўлимга қўшиб берилган дақиқаларда Маркус Рэшфорд Жозе Моуриньо жамоасига ғалаба келтирган голга муаллифлик қилди.
Эслатиб ўтамиз, «Арсенал» бугун турнинг марказий ўйинида пешқадамлардан бири «Ливерпуль»ни ўз уйида меҳмон қилади. Баҳс 22:30 да бошланади.
Англия премьер лигаси
11-тур беллашувлари
3 ноябрь, шанба
Изоҳ (0)