Кеча, 3 ноябрь санасида футбол бўйича Испания Ла Лигасининг 11-тури бошланди.
Турнинг илк ўйинида «Атлетико Мадрид» жамоаси «Леганес» майдонига сафар қилиб, 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади. «Матрасчилар» сафида Антуан Гризманн ҳисобни очган бўлса, мезбонлардан Каррильо гол уриб, ўйинда дуранг натижаси қайд этилишини таъминлади.
Омадсиз даврларни бошдан кечираётган «Реал Мадрид» эса янги мураббий Сантьяго Солари қўл остида Ла Лигадаги илк ўйинда «Вальядолид»ни ўз майдонида қабул қилди. Биринчи бўлимда ҳисоб очилмади. Иккинчи бўлимнинг 83-дақиқада Винисиус Жуниорнинг ҳаракатлари натижасида меҳмонлар футболчиси Кристиан Албага теккан тўп дарвозадон жой олди. Шу тариқа «Реал» автогол орқали ҳисобда олдинга чиқиб олди. 88-дақиқада Карим Бенземага ишлатилган қўполлик учун ҳакам «Вальядолид» жамоаси дарвозасига пенальти белгилади. Уни Серхио Рамос аниқ амалга ошириб, «Реал»нинг 2:0 ҳисобидага ғалабасига ҳисса қўшди.
Қайд этиш жоиз, «Вальядолид»нинг айни дамдаги эгаси «Реал»нинг собиқ ҳужумчиси Роналдо ҳисобланади.
Дуранг натижалардан боши чиқмаётган «Валенсия» эса «Месталья» стадионида «Жирона»ни қабул қилиб, 0:1 ҳисобида ютқазди. Учрашувдаги ягона гол 48-дақиқада Понс томонидан киритилди.
Пешқадам «Барселона» эса сафарда «Райо Вальекано»га қарши баҳс олиб бориб, қийинчилик билан 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди. «Барселона» сафида Луис Суарес дублга эришди, яна бир гол Усмон Дембеле номига ёзилди.
Бугун, 4 ноябрь санасида тур доирасида бешта учрашув бўлиб ўтади.
Ла Лига
11-тур беллашувлари
3 ноябрь, шанба
«Леганес»—«Атлетико М» 1:1
Голлар: 0:1 – 69 Гризманн, 1:1 – 82 Каррильо.«Реал Мадрид»—«Вальядолид» 2:0
Голлар: 1:0 – 83, автогол Алба, 2:0 – 88, пенальти Рамос.«Валенсия»—«Жирона» 0:1
Гол: 0:1 – 48 Понс.«Райо Вальекано»—«Барселона» 2:3
Голлар: 0:1 – 11 Суарес, 1:1 – 35 Посо, 2:1 – 57 Гарсия, 2:2 – 87 Дембеле, 2:3 – 90 Суарес.4 ноябрь, якшанба
Изоҳ (0)