Бугун, 3 ноябрь куни Россиянинг Москва шаҳрида Халқаро ҳаваскорлар бокс ассоциацияси — AIBA президентлиги учун сайлов бўлиб ўтди.
Ташкилот раҳбарлиги учун 2 номзод кўрсатилганди. Бири ўзбекистонлик Ғофур Раҳимов номзоди бўлса, иккинчи қозоғистонлик Серик Қўноқбоев. 137 мамлакат делегациялари берган овозларга кўра, Ғофур Раҳимов ташкилот президенти бўлди. У 86 та овоз олди. Серик Қўноқбоев эса 48 та овоз олди. 3 та делегация овози бюллутенлар тўлдирилмаганлиги учун бекор қилинган.
Маълумот учун, Ғофур Раҳимов 1951 йилда 22 июль куни Тошкентда туғилган. У Ленинград муҳандислик-иқтисодиёт институтини 1975 йилда тугатган. У 1993—2002 йиллар оралиғида Ўзбекистон бокс федерацияси вице-президенти лавозимида ишлаган. 1998 йили AIBA Ижроқўми аъзоси бўлган. 1999 йили Осиё Олимпия Кенгаши вице-президенти, 2002 йили AIBA вице-президенти, 2010 йили Осиё бокс конфедерацияси президенти лавозимида фаолиятини давом эттирган. 2018 йилнинг 28 январидан то шу кунгача AIBA президенти вазифасини бажарувчи лавозимида ишлаб келаётган эди.
Изоҳ (0)