Сурхондарё вилоятининг Жарқўрғон туманида пичоқ билан тан жароҳати етказишга доир жиноят юз берди, дея хабар бермоқда Ўзбекистон ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.
Хабар беришларича, 30 октябрь куни Жарқўрғон туманида яшовчи Ғ.Н. маст ҳолда маҳалла ҳудудида жойлашган савдо дўкони олдида ўзаро жанжал туфайли ўзи каби маст ҳолда бўлган маҳалладоши С.Т.га пичоқ билан жароҳат етказган.
«Натижада С.Т. касалхонага ётқизилган. Ғ.Н. қўлга олинган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда», — дейилади ИИВ ахборотида.
Изоҳ (0)