Наманган вилоятининг Чуст туманида пичоқ воситасида тан жароҳати етказиш билан боғлиқ жиноят содир этилди, дея хабар бермоқда ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.
Хабар беришларича, 2 ноябрь куни Чустнинг «Меҳнатобод» маҳалласида фуқаро Р.Э. унинг уйига меҳмонга келган саримсоқтепалик 19 ёшли қизбола жиянига қарата пичоқ отган. Пичоқ қизнинг қорин қисмига теккан.
«Натижада қиз жароҳат олиб касалхонага ётқизилган. Р.Э. ушланган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда», — дейилади ИИВ ахборотида.
Изоҳ (0)