Фарғона вилоятининг Марғилон шаҳрида пичоқ воситасида тан жароҳати етказиш билан боғлиқ жиноят содир этилди. Бу ҳақда Ўзбекистон ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар бермоқда.
Хабар беришларича, 30 октябрь куни Марғилон шаҳрида яшовчи А.Н. уйи томида оилавий жанжал туфайли бирга яшовчи жияни Н.А.га пичоқ билан жароҳат етказган.
Натижада Н.А. касалхонага ётқизилиб, А.Н. қўлга олинган. «Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда», — дейилади ИИВ ахборотида.
Изоҳ (0)