Тошкентдаги квартиралардан биридан 23 мингдан ошиқ доллар ва 10 миллион сўм ўғирланди. Бу ҳақда «Podrobno.uz» хабар бермоқда.
«Шайхонтаҳур туманида яшовчи 27 яшар Н.Н исмли аёл А.Э., Х.У ва М.К билан биргаликда 23 октябрда Азиз Н.нинг уйида ўғирликни амалга оширди. 23,1 минг доллар ва 10 миллион сўм ўғирланган. Мазкур жиноятнинг ташкилотчиси жабрдийданинг турмуш ўртоғи бўлган», — дейилади ИИББ хабарида.
Маълум бўлишича, эри билан можародан сўнг Н.Н. ота-онасининг уйига қайтади. Бироқ ҳовуридан тушмагани сабабли ўч олиш мақсадида шерикларига уйда катта сумма борлигини билдиради ва уй ҳамда сейф калитини беради.
Мазкур ҳолат юзасидан жиноий иш қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)